Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

«Оқ Бўрилар» бугун яна овда. Уммоннинг мухлислари бугун бир неча миллионга кўпаяди.

Баҳо:
+1 | -

Бугун Осиё кубоги «Ф» гуруҳида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади. Юртдошларимиз Туркманистон термаси билан тўқнаш келса, Япония терма жамоаси бизни жуда қийнаган Уммон билан куч синашади. Бугун Япония - Уммон терма жамоалари баҳсида бутун Ўзбекистон Уммонга чин юракдан мухлислик қилса, ажаб эмас. Бунинг бир қанча сабаблари бор: Уммонликлар Японлардан очко олишни уддасидан чиқса, бу биз учун 3-турда қарши ҳужумда бемалол ўйнаш имконини беради. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Уммон термасининг қандай кучга эга эканлигини билиб оламиз. Ана шунда биринчи турдаги ғалабамиз «Кучли терма биланмиди? ёки ўртамиёна термани енгишда шундай қийинчиликларга учрадикми?»,- деган саволларга жавоб олишимиз мумкин.

Юртдошларимиз бугунги учрашувда иложи борича ҳужумга мослашган тактика ва таркибда майдонга тушиши шарт. Сабаби Осиё кубоги фақатгина гуруҳ босқичидан иборат эмас. Плай-офф даги омадли юришни давом эттиришимиз учун ҳам, бизга 1-ўрин сув ва ҳаводек зарур. Ҳеч қандай одаптация ёки ўртоқлик ўйинлари энди баҳона бўла олмайди.

Журналист: -Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларидан кимни алоҳида кўрсатган бўлар эдингиз?

Аҳмад Атаев: Тўғриси, деярли ҳеч кимни танимайман. Фақат сардорларинг - Одил Аҳмедовни озгина биламан, холос.

Кечаги матбуот анжуманида рақибларимиз ўйинчиси Аҳмад Атаев журналистларимиздан бири берган актуал саволга ҳушламайгина жавоб бергани, кўплаб ҳамкасбларимизда истеҳзоли кулги уйғотди десак, адашмаган бўламиз…

Бугунги ўйинда терма жамоамиздан шиддатли ва тажавузкор футбол кутиб қоламиз. Шундай ўйнайликки, Атаев ҳатто заҳира ўйинчиларимизни ҳам бутун умр эсидан чиқара олмай қолсин! Бу ҳеч қандай пропаганда ёки интрига мақсадида айтилаётган гаплар эмас. Шунчаки, мухлисларимиз сезаётган бўлса, термамизнинг аввалги шон-шуҳратидан асар ҳам қолмаган! Энди биздан ҳатто қўшнилар ҳам қўрқишмаяпти?! Энди аввалгидай Осиёнинг кучли тўртлигидамасмиз?! Энди дунё футбол рейтингида 100-ўриндан баландроққа чиқа олмаган Туркманистон термаси ҳам биз билан кечадиган ўйинда аутсайдер номини олишни хоҳламаяпти?!

Футболимиз савияси анчайин пасайганини ҳамма кўриб турибди. Бугунги учрашувда футболчиларимиздан Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари ўз ўрнига қайтаётканлигини кўрсатиб қўйишингизни илтимос қилардик. Йигитлар, бугунги учрашувда рақиблардан бир бош баланд ўйнашингиз шарт ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлиши керак!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:28, 13.01.2019.
Ўқилди: 9463 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.