Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 2018 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ спортчилар ва уларнинг тренерларини ҳар бирига бир марталик пул мукофоти ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишлари қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 январь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчилар, мураббийлар, спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 3 январь куни имзоланган “Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишни ўқиб эшиттирди. Спортчи ва мураббийларни ўтган йилдаги ғалабалар билан табриклаб, олдинда катта марралар турганини, уларни эгаллаш учун бутун куч ва имкониятни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Фармойишга кўра, жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари 12000, кумуш медал совриндорлари 6000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди. Ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан шогирди чемпион бўлган мураббийга 6000, вице-чемпионларни етиштириб чиқарган мураббийларга 3000 ва  шогирди бронза медалга эга чиққан мураббийларига эса 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули топширилди.  

Шунингдек, тадбирда 1-10 ноябрь кунлари катталар ўртасида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 102 килограммгача вазн тоифасида даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медаль билан тақдирланган, ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатларида мувафаққият қозонган 2018 йилда “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги соҳиби деб топилган Акбар Жўраевга белгиланган намунадаги гувоҳнома ҳамда 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи билан тақдирланди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари оғир атлетикачи Акбар Жўраев, юнон-рум курашчиси Элмурат Тасмурадов, оғир атлетика бўйича мураббий Фарход Мирзажанов сўзга чиқишди.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган юнон-рум кураши ва эркин кураш спорт турлари бўйича 2018 йилнинг 20-28 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Элмурат Тасмуратов -63 кг вазн тоифасида кумуш медални ва Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди.

2018 йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида эса Акбар Жўраев (-102 кг) олтин, Достон Ёқубов (-67 кг) кумуш, Руслан Нурудинов (-109 кг) бронза ва Рустам Жангабаев (-109 кг) иккита бронза (силтаб кўтариш ва икки кураш баҳсларида) медалига сазовор бўлган эди. 

Манба: minsport.uz
Киритилди: 15:58, 15.01.2019.
Ўқилди: 1866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.