Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осиё Кубоги кундалиги, 14-кун. Ҳеч кимда қўрқув йўқ, японлардан чўчимаймиз ҳам!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон  миллий терма жамоаси Ал-Айнда Японияга қарши ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда. Купер футболчиларни Японияга қарши "жанговар" руҳиятда тайёрламоқда.

Ҳеч кимда қўрқув йўқ, рақибдан чўчиш ҳам йўқ. Чемпион бўлмоқчимизми? Марҳамат! Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия каби терма жамоаларга барибир дуч келамиз бу йўлда. Шу сабабдан уларга қарши ўйнашни, уларни ютишни ўрганишимиз керак. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!

Машғулотлар бугун қизиқарли ўтди. Футболчилар яхши кайфиятда машғулот олиб борди. Бизнинг машғулот бўлиб ўтаётган майдоннинг ёнгинасида Австралия – Сурия учрашуви бўлиб ўтди. Стадионнинг шовқини шундоқ эшитилиб турди.

Шовқинга қараб, ким ҳужум қилаётгани-ю, қайси жамоа гол урганини ўзимиз учун аниқлаб турдик. Сурияни қўллаб-қуввалашга жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрганини таъкидлаб ўтиш керак.

Баъзилар жой етмаганидан, ҳаттоки, стадион ёнидаги адирни устига чиқиб, ўйинни томоша қилди. Мана сизга мухлислик!

Сурия Австралиядан мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди. Лекин мухлислар бу жамоадан хафа бўлишмасин. Сурияликлар астойдил ҳаракат қилди, майдонда бор кучлари билан тўп сурди. Япониялик журналистлар машғулотни алоҳида қизиқиш билан кузатди.

15 дақиқадан кейин машғулотни тарк этишни сўраганимизда ҳам, ортиқча эътироз билдирмай, жилмайиб, таъзим қилганча чиқиб кетишди. Купер ўзбекистонлик журналистларга эса машғулот охирига қадар майдонда қолишга рухсат берди.

Шунча йўл босиб, бизни қўллаб-қувватлаш учун келишган экан, 15-дақиқадан кейин чиқариб юборсак, чиройли иш қилмаган бўламиз, деди Купер. “Фақат бизга ҳалақит қилишмаса бўлгани!”.

Албатта, ўзимизнинг журналистлар терма жамоага ҳалақит қилгани йўқ. Улар ҳам бир оила бўлиб, бизга ёрдам беришга, ўз мақолалари, материаллари билан руҳан далда бўлишга интилишмоқда.

Хуллас, катта ғалабаларни истар эканмиз, бирлашишимиз керак. Бирлашишимиз зарур! Турли шахсий манфаатлар, ғаразлар, ҳасадларни йиғиштириб қўйиб, қўлни қўлга бериб ишлашимиз керак. Шунда керакли натижа ҳам узоқ кутилмайди!

Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати

Ал-Айн, БАА

Манба: UFA
Киритилди: 23:44, 15.01.2019.
Ўқилди: 5926 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.