Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Осиё Кубогига ҳакамлар қандай танлаб олинган ва улар ўйинларга қандай тайёрланишади?

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубогида бизнинг миллий терма жамоадан ташқари ҳакамларимиз ҳам фаолият олиб боришмоқда. Шу кунга қадар бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқаришга муваффақ бўлишди.

Жумладан, бугун бўлиб ўтадиган ниҳоятда муҳим ўйинлардан бири Эрон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради.

Хўш, Осиё Кубоги ўйинларига ҳакамларни қандай танлаб олишган? Қуйида шу ҳақида маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Аввало, Осиё Кубоги ўйинларини бошқаришга номзод ҳакамлар назарий имтиҳонлардан ўтказилди. Кейин эса улар юқори малакали мутахассислар назоратида жисмоний синовлар топширишди. Шундан сўнг майдонда футболчилар иштирокида ўйинда рўй берадиган турли вазиятлар (жарима майдончаси ичидага қоида бузилишлари, тактик фоллар, ўйиндан ташқари ҳолат ва ҳоказо ) содир этилди, ҳакамлар эса бу вазиятларда тезкор қарор чиқаришлари талаб этилди.

Бу жараён видеога олиниб, машғулотдан кейин ҳакамлар намойиш этилди ва хато-камчиликлари таҳлил қилинди. Бу жараёнлар давомида мунтазам равишда ҳакамларнинг соғлиғи назорат қилиб турилди. Улар махсус витаминлар қабул қилиб боришди. Шунингдек, Осиё Кубогида қатнашадиган ҳар бир жамоанинг ўйин тактикаси, ўзига хос феъл-атворга эга футболчи ва мураббийлари ўрганиб чиқилиб, улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Энди эса ҳакамларнинг учрашувларга тайёргарлик схемасини эътиборингизга ҳавола қиламиз

* Ўйинга 4 кун қолганда: Юқори интенсив жисмоний машғулот.

* Ўйинга 3 кун қолганда: Футболчилар иштирокида майдонда рўй берадиган баҳсли вазиятлар бўйича техник машғулот+ўртача интенсив жисмоний машқлар. Ушбу машқ пайтида жарима майдончаси ичида рўй берадиган эпизодлар ва ўйиндан ташқари ҳолатлар 4та видеокамера ёрдамида ёзиб олиниб, кейин ҳакамнинг ҳаракатлари таҳлил қилинади.

* Ўйинга 2 кун қолганда: 15 дақиқалик 2та таймдан иборат футбол учрашуви ташкил қилиниб, ҳакамлар гуруҳи ушбу ўйинни бошқаради + ўртача интенсив жисмоний машқлар.

* Ўйинга 1 кун қолганда. Учрашув бўладиган шаҳарга йўл олиш (Агар ўйин бошқа шаҳарда ўтказилаётган бўлса). Ўйин бўлиб ўтадиган майдонда енгил машғулотлар.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон номидан қуйидаги ҳакам ва инструкторлар иш олиб боришяпти:

Равшан Эрматов (Рефери)

Валентин Коваленко (Рефери)

Ильгиз Танташев (Рефери)

Жаҳонгир Саидов (Рефери ассистенти)

Абдуҳамидулло Расулов (Рефери ассистенти)

Фарҳод Абдуллаев (Инструктор)

Шунингдек, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида махсус меҳмонлар ҳам фаолият юритишяпти:

Пьерлуижди Коллина (ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси раиси)

Массимо Бузакка (ФИФА Ҳакамлари директори)

Дэвид Эллерей (IFAB Техник директори).

Манба: UFA
Киритилди: 12:06, 16.01.2019.
Ўқилди: 2517 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.