Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Бунёдкор» Абрамов қўл остидаги илк ўйинда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Суперлига-2019 га тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" бугун академия майдонида "Оқтепа"га қарши ўйин ўтказди.

Ушбу ўйинда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўринбосарлар таркибини синовдан ўтказиш ҳамда асосий жамоага номзод футболчиларнинг ҳарактларини кузатишга қарор қилди ва асосий таркиб аъзоларига дам берди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйинда дастлаб "Оқтепа" футболчилари 29-дақиқада жарима зарбасидан ҳисобни очишди.

Иккинчи бўлимни "қалдирғочлар" тезкор гол билан бошлашди. 48-дақиқада Дониёр Абдуманнопов жавоб тўпини киритди.

Ҳисоб тенглашгач иккала жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга зўр берди. 68-дақиқада рақиб футболчисини ўз жарима майдончасида Кемран Нажафалиев қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳакам пенальти белгилади. "Оқтепа" аъзоси Сарвар Каримов пенальтини аниқ амалга оширди.
Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва "қалдирғочлар" ўртоқлик ўйинида "Оқтепа"га мағлуб бўлишди.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

"БУНЁДКОР" - "ОҚТЕПА" 1-2

Голлар: Ирисдавлат Сафаров (29'), Сарвар Каримов (68') - Дониёр Абдуманнопов (48')

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 16.01.2019.
Ўқилди: 4926 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик