Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

«Бунёдкор» Сергей Симоненко олдидаги қарзини тўлади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарзларидан қутулди. Бу ҳақда ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.

“Етиб келган маълумотга кўра, “Бунёдкор” украиналик легионер Сергей Симоненко олдидаги қарзларини тўлаб берган. Яъни, 2014 йилдан буён ҳал қилинмай келаётган масала клуб раҳбариятида ўзгариш бўлганига таҳминан бир ҳафтача ўтиб ўз ечимини топган. Аввалроқ ФИФА шу иш юзасидан “Бунёдкор”ни Суперлигадаги 6 очкосидан мосуво қилганди. Кейинроқ эса ташкилот клубни қуйи лигага тушириб юбориш санкцияси ҳақида огоҳлантирганди.

Эндиликда “Бунёдкор” Сергей Лушчан масаласини ҳал қилиши керак. ЎФА мутахассис учун 2016 йилнинг майидан бошлаб қолиб келаётган пулни тўлаб бериш бўйича қарор чиқарганди. Бироқ Лушчан бунга қанаот қилмай, судга мурожаат қилди. Эндиликда иш ЎФА тасарруфидан чиқиб кетган.

Симоненко агар унинг ҳисобига пул келиб тушса, айни вақтда Ўзбекистон банкида сақланаётган пулини “Бунёдкор”га қайтариб беришга ваъда берганди. Футболчи ўз ваъдасида турса, Тошкент клубида Лушчан билан ишни ҳал қилиш учун ҳам имконият пайдо бўлади.

Шунингдек, ФИФА Достон Ҳамдамов трансфери борасида ўз қарорини эълон қилса, “Бунёдкор” унинг орқасидан ҳам пул ишлаб олиши мумкин бўлади”, дея ёзади Диёр Имомхўжаев.

Киритилди: 23:49, 16.01.2019.
Ўқилди: 5397 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик