Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Асосий футболчиларсиз тайёргарлик кўряпмиз» – Рўзиқул Бердиев

Баҳо:
+ | -

Бугунги “Насаф” – “Қизилқум” назорат учрашуви якунига етгач, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев билан тайёргарлик жараёни, олдиндаги режалар, таркибни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашди.

“Янги мавсум тайёргарлигини 3 январ куни бошлаган эдик, мана бугун икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларимизни дастлабки қисмини, назорат учрашуви билан якунладик. Дастлабки босқичдаги асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.

Янги чемпионатга тайёргарликнинг навбатдаги иккинчи босқичини 20 январ кунидан яна Қаршида давом эттирамиз, бу босқич 2 феврал кунигача  давом этади. Бу босқичда ҳам назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Клубимиз раҳбарияти имкон яратиб берса, учинчи босқич тайёргарлигини Туркияда давом эттирмоқчимиз. Чунки, бизда февралдаги об-ҳаво, тўлиқ машғулот ўтказишга ноқулайроқ ҳисобланади.

Айни пайтда биз билан бирга бошқа жамоаларда тўп тепган кўплаб ёш футболчилар машғулотларимизда иштирок этишаяпти, буларни биз кўрикдан ўтказаяпмиз. Имкониятларини чамалаб кўраяпмиз. Бизни қониқтирганларни, сафимизда олиб қоламиз.

 

Бизнинг аксарият асосий таркиб ўйинчиларимиз терма жамоаларга жалб этилган. Тайёргарлигимиз уларсиз давом этаяпти. Тўғри, улар ҳам терма жамоаларимиз машғулотларида иштирок этишаяпти. Таркибимизга қўшиладиган янгиларни тезроқ жалб этиб, асосий эътиборимизни жамоавий ўйинимизни шакллантиришга қаратишимиз керак. Ўзингизга маълум, футболчилар бир-бирларини тушуниб олиб, жамоавий ўйинга мослашиши, маълум вақтни талаб қилади. Қолаверса, янги чемпионатнинг бошланиши ҳам тобора яқинлашиб келаяпти.

Энди таркибдаги ўзгаришлар ҳақида тўхталсам. Ҳозирча, жамоамизни расман Мақсуд Каримов ва Сайдулло Раҳматовлар тарк этишди. Санжар Қувватовни “Пахтакор” билан ўзаро келишувга эришганлиги ҳақида гаплар тарқалди. Аммо буни тўғри ёки нотўғрилигини тасдиқлай олмайман. Чунки, футболчимиз анчадан буён миллий терма жамоамиз билан бирга бўлганлиги сабаб, ўзаро гаплашганимиз йўқ.  

Жамоамизнинг аввалги йиллардаги мавқиени тиклашимиз учун, имконият даражасида таркибимизни кучайтиришимиз талаб этилади. Тўғри, ўтган чемпионатнинг иккинчи ярмидан бошлаб, биз кўплаб ёш ўйинчиларимиз хизматидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Бу эса уларни катта футболда тажриба тўплашига сабаб бўлди. Энди биз бу футболчиларимизни жамоамизда сақлаб қолишимиз керак.

Биз кўплаб тажрибали ўйинчиларни йўқотдик. Агар биз яна етакчи ўйинчиларимизни бошқаларга бериб юбораверсак, уларни ўрнини қандай тўлдирамиз? “Насаф”дек клубни сиёсати ёки нуфузи нима бўлади?

Жамоамизга легионер футболчилар ҳам керак. Аммо бизни ўртамиёна легионер футболчилар умуман қониқтирмайди. Бу даражадаги легионер футболчини олиб, ўзимизни интилувчан ёшларимизни йўлини тўсиб қўйиш ҳам тўғри эмас. Геворкян, Черан ёки Голбандек легионерлар бўлсагина, жамоамиз ўйинларини янада кучайтира олиши мумкин” дейди Рўзиқул Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 00:00, 17.01.2019.
Ўқилди: 3571 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.