Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Эктор Купер: «Терма жамоа мағлуб бўлганда ҳамиша ўзингни ёмон ҳис қиласан»

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашувидан кейинги матбуот анжумани бошланди. Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер дастлаб ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоа мағлуб бўлганда ҳамиша ўзингни ёмон ҳис қиласан. Аммо менга бугун намойиш қилган ўйинимиз ёқди. Гол киритиш учун бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Тўпни ҳам биз кўпроқ назорат қилдик. Япония кучли прессинг намойиш қилди. Шунга қарамай футболчиларимизнинг ҳаракатларидан бугун қониқиш ҳосил қилдим

Энди плей-оффда Австралияга қарши ўйнаймиз. Австралия кучли жамоа. Аммо биз кўпроқ ўз жамоамизга эътибор қаратамиз. Ўз ўйинимизни намойиш қилсак, натижага эришамиз. Тикланиш учун уч кун вақтимиз бор. Ўйлайманки, бу вақт давомида хатоларимизни таҳлил қилиб, камчиликларимиз устида ишлашга бизга вақт етади.", -дейди Купер.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:42, 17.01.2019.
Ўқилди: 13366 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик