“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсон клуб билан узоқ йиллик шартнома имзолади.
Sky Sports нашрининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафида 2024 йилгача қоладиган бўлди.
Робертсон “Ливерпуль”га“Халл Сити”дан 2017 йил 8 млн евро эвазига ўтган.
Маълумот ўрнида, у “қизиллар” сафида умумий ҳисобга кўра 56 та ўйин ўтказди.