Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Анзур Исмоилов: «Австралиядан чўчиётганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бўлажак рақибимиз Австралия кучли терма жамоа. Уларнинг таркибидаги футболчилар жисмонан анча бақувват. Аммо бизда ҳам ҳимояда баланд бўйли, жисмонан кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Биз Австралияга қарши ўз ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Уларнинг узун пасларига қарши комбинацион ўйин намойиш қиламиз, шунингдек, тўпни кўпроқ назорат қилишга интиламиз.

Ҳар икки жамоада чорак финалга чиқиш учун имкониятлар бир хил. Ушбу мусобақада фаворит сифатида эътироф этилган жамоалар мағлубиятга учраганини кўп бор кўрдик. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жамоа мазмунли ўйин намойиш қилди. Терма жамоамиз аъзолари ўйиндан-ўйинга кучайиб боришаётгани кўриниб турибди. Биз Австралиядан чўчиётганимиз йўқ. Уларга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", — дейди Исмоилов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:57, 18.01.2019.
Ўқилди: 6203 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.