Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

«Ўзбекистонга паст назар билан қарамаслик керак»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичи доирасида Австралияга қарши баҳс олиб боради. "Пахтакор" сафида ўйнаган австралиялик футболчи Ростин Гриффитс Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Ушбу футболчи ҳозирда "Мельбурн Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Ўзбекистонга паст назар билан қараб бўлмайди. Бу жамоа сафида бир қатор иқтидорли футболчилар бор. Бу жамоа Австралияга жиддий рақиб бўлади, улрани осон енгиш мумкин эмас.

Авваллари бу термага яхши мураббий етишмасди. Хорижлик мураббий келиши билан бу камчиликни бартараф этилди. Ўзбекистон футболи ҳозир ривожланмоқда, футболга катта пуллар тикилмоқда. Шу пайтгача улар ортда қолишаётганини тушуниб туришганди. Купер қўлостида мамлакатнинг энг яхши футболчилари йиғилган", — деди австралиялик футболчи.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов Осиё кубогида 4та гол уриб, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хўш, "Ростов" футболчиси терма жамао етакчиси ҳисобланадими?

"Элдор — яхши ўйинчи. Аммо у етакчи эмас. Одил Аҳмедов — мен учун ҳақиқий хавфли ўйинчи. Терма жамоа ўйини у орқали ташкил қилинади. У Ўзбекистоннинг ҳақиқий етакчиси. У катта мусобақларада иштирок этган. Ҳозирда Хитойнинг энг кучли жамоаларидан бирида ўйнаётгани — бунинг исботи.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча нафар футболчилар билан бирга ўйнаганман. Жалолиддин Машарипов — ҳозирда Ўзбекистон сафидаги энг тезкор ва техник жиҳатдан кучли футболчи.

Шунингдек, Егор Кримецни ҳам таъкидлаган бўлардим. Унинг тезлиги юқори эмас ва қизил карточка олишга мойил ўйинчи. Аммо у "соккеруз"га кўп ташвиш келтирса керак.

Агар тезкор гол уриб олсак, ишимиз осон бўлади. Агар Ўзбекистон биринчи бўлиб гол урса, тактик жиҳатдан ўйинни "ўлдириб", бизга жиддий муаммо яратишади", — деди Гриффитс.

"Ҳозирда ўзбек футболига кўп пул тикилмоқда. Ўзбекистон U23 терма жамоаси ўтган йили Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Улар мамлакатга қайтганидан кейин ҳар бир футболчига янги машина ва 50.000 доллардан пул беришди. Ўзбек футболида яхши ўйинчилар ҳамиша кўп бўлган, фақат яхши мураббий етишмас эди", — деди футболчи.

Гриффитс фаолияти давомида Ўзбекистондан ташқари, Хитой, Голландия, Шотландия ва англияда ўйнаган. Аммо Тошкентдаги ҳаёт унга кўпроқ ёққан.

"Бошиданоқ Тошкент менга ёқиб қолди. Барчаси ажойиб эди. Аммо биз ўрганиб қолган кўп нарсаларни у ерда топиш қийин. Масалан, McDonald's, Shell ёки BP йўқ. Шу боис, айрим нарсаларда қийинчиликка дуч келдим. Тил билан боғлиқ тўсиқ эса мен учун энг катта қийинчилик бўлди. У ерда деярли ҳеч ким инглиз тилида гапирмайди. Турмуш ўртоғим ҳомиладор бўлганини билган заҳотим шартномани узайтира олмаслигимни тушундим ва Австралияга қайтдим", — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Ростин Гриффитс.

Киритилди: 11:56, 19.01.2019.
Ўқилди: 14747 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик