Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги-2019. Плей-оффда кимнинг имконияти кўпроқ?! (1-қисм)

Баҳо:
+2 | -

Бугун хориж нашрлари Осиё кубогида плей-оффнинг кейинги босқичига чиқиш учун қайси жамоада неча фоиз имконият бор эканлигини ҳисоблаб чиқишгани ҳақида хабар чиққан эди. Биз ҳам сайтимиз ходимлари билан биргаликда плей-офф ўйинларини таҳлил ва тахмин қилиб кўришга уриниб кўрдик.

Иордания 60% – 40% Ветнам

Бу жуфтликда Иордания термаси бежиз фоворит ҳисобланмаяпти. Сабаби, «ҳошимийлар» Австралия, Сурия сингари Осиёнинг гранд жамоаларини ер тишлатиб гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишди. Устига-устак Боркелманс шогирдлари ҳимояда мустаҳкам, қарши ҳужумда эса тезкор ўйин кўрсатишмоқда. Вьетнамда эса ўз гуруҳида 3-ўрин билан кейинги боқичга чиққани учун эмас, футболчиларнинг тажрибасизлиги эвазига ғалаба қозониш имконияти бироз пастроқ.

Таиланд 42% – 58% Хитой

Таиланд термаси илк турдаги кутилмаган мағлубиятга қарамасдан, кейинги турларда бурилиш ясай олишди. Шарқий Осиё жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Хитой бу жуфтликда яққол ғолиблик учун асосий даъвогар десак, адашган бўламиз. Хитой футбол учун катта маблағлар ажратгани билан барибир, Осиёнинг ўртамиёна жамоаси эканлигини Жанубий Корея билан бўлган ўйинда сездириб қўйди. Хитой термасини Марчелло Липпи бошқараётгани учун ҳам бу жуфтликда Хитойнинг имкониятини юқорироқ баҳолаймиз.

Эрон 75% – 25% Уммон

 

Эрон термаси бу турнирда яққол фоворит дея қайд этилмоқда. Карлос Кейруш шогирдлари ҳозир ўзларининг пик формаларига чиқишган. Терма жамоадаги футболчилар Эрон халқига анчадан бери кутаётган чемпионлик билан уйларига қайтишга ваъда беришган экан. Эрон хоҳласак-хоҳламасак бугунги кунда Осиёнинг 1-рақамли жамоаси.

Уммон термаси 3-ўринни олган термаларнинг энг омадсизи десак, адашмаган бўламиз. Жуда қийин кечган гуруҳ ўйинларидан сўнг плей-оффда уларни Эрон кутмоқда. Уммон агар мўъжиза кўрсатмаса, бу учрашувда уларда ғалаба қозониш учун деярли имкон йўқ!

Япония 50% –50% Саудия Арабистони

Япония бу учрашувгача гуруҳда ҳеч кимга мағлубиятга учрамади ва буни давом эттиришга ҳаракат қилади. Эсингизда бўлса, ЖЧга сўнгги саралашда Саудия Арабистони билан битта гуруҳдан жой олган эди. Ўша гуруҳда саудияликлар биринчи, «самурайлар» эса иккинчи ўринни қайд этган эди. Азалий рақиблар плей-оффда яна тўқнаш келишди. Саудия қитъамизнинг номдор жамоаларидан бири. Саудия бор кучини шу ўйинга ташлаши аниқ. Сабаби, агар Япония тўсиғидан ўта олишса, кейинги рақиб у қадар кучли бўлмайди. Бу учрашувда қандай натижа қайд этилиши номаълум, лекин учрашув шиддадли ўтиши аниқ.

Умар Али Шонодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:42, 19.01.2019.
Ўқилди: 7971 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.