“Сампдория” ҳужумчиси Фабио Куальярелла “Фиорентина”га қарши ўйинда иккита гол урди.
35 ёшли футболчи 81-85 дақиқаларда гол уриб ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. Куальярелла тўпурарлар пойгасида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга етиб олди.
Шунингдек кучли учликда в”Аталанта” ҳужумчиси Дуван Сапата ҳам бор. Барча футболчиларнинг ҳисобида 14 тадан го бор.