Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Осиё Кубоги кундалиги. Сўнгги кун: Биз ҳали ўз сўзимизни айтамиз!

Баҳо:
+ | -1
Осиё Кубоги биз учун якунига етди. Австралияга қарши кечган қийин баҳсда 120 дақиқа дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолди. Аммо пенальтилар сериясида омад биздан юз ўгирди. Ҳаёт давом этади. Биз Осиё Кубогида муносиб иштирок этдик. Кетма кет иккита чемпион - Япония ва Австралияга қарши тўп сурдик. Бу ўйинларда Осиё грандларидан асло кам эмаслигимизни намойиш қила олдик. 

Муҳими Эктор Купер меҳнатларининг самараси кўринмоқда. Терма жамоамизнинг келажаги бор. Агар мана шу руҳда ўйнашда, тайёргарлик кўришда давом этсак, Жаҳон чемпионати саралашида албатта ўз мақсадимизга етамиз. Халқимизнинг азалий орзуси бўлган мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз. Купер ва футболчилар Осиё Кубоги давомида бизни шунга ишонтира олишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтиб қоламиз. Ҳа, биз Осиё Кубогида финалга қадар етиб бормоқчи эдик. 

Юртимизга Осиё Кубоги билан бирга қайтмоқчи эдик. Биз ҳаракат қилдик. Биз курашдик. Майдонда боримизни бердик. Мухлислар ҳам буни кўришди. Терма жамоамизни Австралияга қарши ўйиндан кейин олқишлар билан қўллаб-қувватлашди. Бугун Ўзбекистонга қайтиб келдик. Самолётда, аэропортда бизни учратганлар фақат ва фақат илиқ фикрларни билдиришди. Яхши гаплар билан футболчиларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилишди.  Бунақаси ҳали бўлмаган. Терма жамоа нимчорак финалдан ортга қайтди. Кетма кет иккита ўйинда имкониятни бой берди.

Лекин ҳамма рози терма жамоамиздан. Тўғри, хато ва камчиликлар бор. Бу мусобақа ожиз нуқталаримизни ҳам кўрсатиб берди. Энди ана шу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Тошкентга қўнганимиздан кейин Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари юкларини олишгандан кейин барча футболчилар, шифокор, массажчи, матбуот хизмати ходимлари, администраторлар - барча-барча билан бирма-бир хайрлашишди. "Энди фақат Жаҳон чемпионати ҳақида ўйланглар", - деб айтишди футболчиларга.

Олдинда бизни Жаҳон чемпионати саралаши кутмоқда.  Осиё Кубоги давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган барча барчага - ЎФА раҳбариятидан тортиб оддий мухлисларгача миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Биз Сизларнинг далдангизни ҳис қилиб турдик. Бунинг учун Сизга катта раҳмат. Бир оила бўлиб бир мақсад йўлида бирлашдик. Ҳали ўз мақсадимизга етганимиз йўқ. Ҳали катта ғалабалар олдинда. Биз ҳали ўз сўзимизни айтамиз!
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 21:38, 22.01.2019.
Ўқилди: 8574 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик