Югириш бўйича 8 карра олимпиада чемпиони Усэйн Болт футболчилик фаолиятини давом эттирмаслигини айтди.
"Вазифани эплолмадим деб айтолмайман, аммо ҳаммасини тўғри қилдим деб ўйлайман. Мен бундан керакли хулосаларни чиқариб олдим ва кўп нарсани ўргандим.
Менга футбол жамоаси ичида бўлиш ёқди, бу енгил атлетикадан фарқ қилар экан. Бу жуда қувноқ саргузашт бўлди, аммо якунига етди.
Спортдаги фаолиятимни якунлайман. Энди муваффақиятли тадбиркор бўлмоқчиман, лойиҳаларим ҳам кўп", — деб Болт сўзларини келтирмоқда ESPN.
Маълумот учун, Болт Австралиянинг "Сентрал Кост Маринерс" клубида бир қанча ўртоқлик ўйинларини ўтказди, бироқ профессионал шартнома ҳақида келишолмади. Кейинчалик у Мальтанинг "Валетта" клуби билан 2 йиллик шартномани имзолашни истамади.