Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Расман! Достон Ҳамдамов ҳам «Пахтакор» клубига ўтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттиради. Трансфер ҳуқуқи Маҳачқалъанинг “Анжи” клубига тегишли бўлган бу футболчи яқин вақтлар ичида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига қўшилади. 

Футболчининг маълум қилишича, у “шерлар” билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва янги клубида 17-рақамли футболкада тўп суради. Айни вақтда “Анжи” Кисловодск шаҳрида 27 нафар футболчи билан йиғин ўтказмоқда, улар орасида Ҳамдамов йўқ. У айни вақтда, Осиё Кубогидан кейин Тошкентга қайтган. Яқин вақтлар ичида томонлар трансфер ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда. 

Айни вақтда 22 ёшда бўлган Достонбек Ҳамдамов футболчилик фаолиятини Сирдарёнинг “Янгиер” клубида бошлаган, кейин “Бунёдкор” академиясига ўтган. У 2014 йилда “қалдирғочлар”нинг асосий таркибида дебют қилган ва жамоада 3 мавсум давомида тўп сурган. У бу давр мобайнида жамоа учун 82 ўйин ўтказиб, 33 гол урган, жамоа билан бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. "Анжи" 2018 йил баҳорида уни ўз сафига қўшиб олган ва у билан 1,5 йиллик шартнома тузганди. 

Достонбек Ҳамдамов 2013 йилда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси бўлган, 2014-15 йилларда Ўзбекистон ёшлар жамоасида, 2016 йилдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда миллий терма жамоага чақирилган. У 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилганди. 

“Пахтакор” бундан олдинроқ “Бунёдкор”нинг собиқ футболчилари Акром Комилов ва Сардор Собирхўжаев, шунингдек, “Навбаҳор”дан Азиз Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олганди.

Манба: WorldNews
Киритилди: 12:36, 23.01.2019.
Ўқилди: 9913 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7866]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2602]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1681]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1605]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1497]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1405]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1362]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1324]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1152]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик