“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас деб хабар беради Marca.
Манбанинг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи бармоғи синмагани маълум бўлди. Шунинг учун, бу ҳолатда жарроҳлик аралашувининг ҳожати қолмаган
Бироқ, франциялик ҳужумчи уч ҳафта давомида махсус бандаж кийиб юриши талаб этилади.
Маълумот ўрнида, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голга ассисентлик қилди.