Англия лига кубоги ярим финал босқичи доирасида «Бертон» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтди. Биринчи ўйинда 9:0 ҳисобида ғалаба қозонган "шаҳарликлар", бу сафар рақиб майдонидан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтишди.
Учрашувдаги ягона гол Серхио Агуэро ҳисобига ёзилди. Шу тариқа, Гвардиола кетма-кет иккинчи марта ушбу мусобақа финалига йўл олишди.
"Манчестер Сити"нинг финалдаги рақиби "Челси" - "Тоттенхэм" ўйинидан кейин аниқ бўлади.
Англия лига кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Бертон – Манчестер Сити 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 26 Агуэро.
Бертон – Коллинз, Макфазин, Тернер (Хатчинсон, 40), Маккрори, Уоллес, Майерс-Харнесс, Миллер, Эйкинс, Куинн (Фокс, 46), Темплтон, Бойс (Дэниэл, 77).
Манчестер Сити – Мурич, Эрик Гарсия, Данило, Сандлер, Делф, де Брюйне (Менди, 63), Зинченко (Нмеча, 67), Маҳрез, Фоден, Поведа, Агуэро (Габриэл Жезус, 63).
Дастлабки ўйин: 0:9.