Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Португалия Роналдуни рицарлик унвонидан маҳрум қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду даромадларини солиқлардан яширгани учун Мадрид суди томонидан жазога тортилганидан хабарингиз бор. Шу сабабга кўра у Португалияда рицарлик унвонидан маҳрум этилиши мумкин. Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза буни тасдиқлади.

Футболчи 2014 йилнинг январь ойида «Шаҳзода Генри» ордени ва 2016 йилда Европа чемпионатидаги ғолиблик учун «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланганди.

Испания суди ушбу ҳафтада Роналдуни 23 ойга шартли қамоқ жазосига тортди ва унга нисбатан 18,8 миллион евро миқдорида жарима қўллади.

«Қонун жуда оддий: миллий даражадаги орден соҳиблари унвондан маҳрум қилишга сабаб бўладиган айблари бор-йўқлигини тушунтириб беришлари керак.

Буни ҳуқуқий жиҳатдан ваколатга эга бўлганлар ўрганиб, бундай вазиятда қандай қарор қабул қилишимиз лозимлигини кўриб чиқишимиз лозим», – деди де Соуза.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 20:52, 25.01.2019.
Ўқилди: 11150 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик