Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-0 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 0-1 Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

АГМК Дубай йиғини доирасидаги илк ўртоқлик ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Олмалиқнинг АГМК клуби 2019 йилги мавсумда ўз тарихида биринчи марта ОФК Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

23 январь – 4 февраль оралиғида АГМК Дубайда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган АГМК кеча дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

“Мактум бин Рашид” стадионида бўлиб ўтган баҳсда олмалиқликларга Дубай шаҳрининг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси рақиб вазифасини ўтади. БАА чемпионатида 13 турдан сўнг 4-поғонада бораётган жамоага қарши назорат баҳсида Зафар Полвонов томонидан биринчи таймда урилган гол ягона бўлди.

АГМК Дубай йиғини доирасида 4 та синов-назорат ўйинида майдонга тушади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, ўз уйида ОЧЛ саралаш ўйинига ҳозирликни давом эттиради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида АГМК 12 февраль куни Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Олмалиқда бўлиб ўтади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:50, 26.01.2019.
Ўқилди: 3255 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.