Хабарингиз бор, “Милан” “Женоа” тўпурари Кшиштоф Пёнтекни ўз сафига қўшиб олган эди.
Кеча Италия чемпионатидан ўрин олган “Наполи”га қарши баҳсда футболчи “россонерилар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Кутроне ўрнига майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" кечаги баҳсда 0:0 ҳисобида дуранга имзо чекди.