Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан хар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Ҳоким Кубоги” мусобақасининг бу йилгиси 29 январь куни расман старт олади.
Мазкур мусобақада бир қатор Суперлига ва Про-лига иштирокчилари иштирок этади. Маълум бўлишича, "Қўқон-1912", шунингдек, "Нефтчи", "Истиқлол" (Фарғона), "Цементчи" (Қувасой), "Шердор" (Самарқанд) ва “Локомотив” (U-21) жамоалари мусобақада ғолиблик учун баҳс юритишади. Қолаверса, ушбу мусобақа мазкур жамоаларга янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини ўтаб беради.
Қайд этиш жоиз, финал баҳси 9 февралда бўлиб ўтади.