Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 6-ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Эспаньол”га қарши баҳсда футболчи иккита гол уришга эришди.
Футболчининг иккинчи голи уни мадридликлар сафидаги 207-голи бўлди ва у клубнинг афсонавий футболчиси Уго Санчесни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” сафида Бенземадан Ференц Пушкаш (242), Сантильяна (290), Альфредо Ди Стефано (308), Рауль (323) ва Криштиану Роналду (450)лар кўпроқ гол урган.