Мадриднинг “Атлетико” ҳимоячиси Диего Годин жароҳат олди.
“Матрасчилар” сардори Испания чемпионатидан ўрин олган “Хетафе”га қарши баҳсда жароҳат олган ва танаффусда алмаштирилган. Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчи 10 кун майдонга туша олмайди.
Маълумотларга қараганда, Годин 9 февраль куни бўлиб ўтадиган “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.