Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA камари олиб қўйилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг (15-0-0,14 КО) WBA International камари олиб қўйилди. Бу ҳақда Go Sport нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда WBA чемпионлик камарлари рўйхатида Шоҳжаҳон Эргашевнинг исми чиқариб ташланган.

Шоҳжаҳон Эргашев 2018 йилнинг 28 апрель куни хитойлик Жимин Вангга қарши жангда очколар бўйича ғалаба қозониб, мазкур чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Шундан сўнг у 3 марта рингга кўтарилган бўлсада, камар ҳимояси учун жанг қилмади.

Профессионал бокс йўналишлари қоидаларига кўра, одатда чемпионлик камарини 3 ойда бир ҳимоя қилиш мумкин. Агар 6 ойгача бўлган муддатда камар ҳимоя қилинмаса, бу ўрин вакант сифатида қайд этилиши ва янги жанг белгиланиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида 5, IBF рейтингида эса 12-ўринда бормоқда.

Манба: KUN
Киритилди: 12:56, 29.01.2019.
Ўқилди: 19047 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.