Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

"Реал"нинг янги биринчи сардори ким бўлиши маълум

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ҳимоячи Даниэль Карвахаль кетганидан кейин клубнинг биринчи сардори бўлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Жозе Моуриньода, футболчининг ЖЧ-2026 турнирини муваффақиятсиз ўтказганига қарамай, унинг келажаги борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Португалиялик мутахассис июль ойининг ўрталарида бошланадиган мавсумолди тайёргарликдаёқ Вальвердега ишонч билдиришни режалаштирмоқда, бироқ унга қадар футболчи билан шахсий суҳбат ўтказиш ниятида.

Бундан ташқари, клубдагилар Карвахаль кетганидан сўнг айнан Вальверде жамоанинг биринчи капитани ролини ўз зиммасига олишига тўлиқ ишонишмоқда.

Федерико Вальверде 2016 йилдан буён Мадриднинг "Реал" клуби тизимида фаолият юритиб келади. Ортда қолган клуб мавсумида ярим ҳимоячи 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:27, 03.07.2026.
Ўқилди: 3039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик