Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, академиялар тарбияланувчиларидан маҳоратли футболчилар етишиб чиқишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “Футболни ривожлантириш департаменти” томонидан 30-31 январь ҳамда 1 февраль кунлари Сирдарё вилоятида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияси директорлари, спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда спорт шифокорлари учун навбатдаги ўқув-семинари ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Бугун Республика ва ҳудудий болалар ўсмирлар футбол академияси директорлари учун ўқув-семинари бошланди. Мазкур ўқув-семинарининг биринчи кунида 2018 йил IV-чорак якуни бўйича ҳисоботлар, 2019 йилдаги ўтказиладиган мусобақалар, 2019 йил учун иш тақсимотлари, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, футболчиларни тайёрлаш дастури ҳамда машғулот жараёнларини мониторинг қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Семинарни “Футболни ривожлантириш департаменти” директори Ўнгарбай Джалимов олиб бормоқда.
Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 қайдномасидан чиқарилади [17040]
«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда [4622]
Эксперт Ўзбекистон терма жамоаси АҚШда текширувдан ўтказилганига эҳтимолий сабабларни айтди [3145]
«Реал» ўз юлдузларидан бири билан хайрлашади [2999]
«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [2967]
“Реал” “Барселона” режаларини барбод қилиши мумкин [2816]
Ўзбекистон 2 та ўртоқлик ўйини орқали ФИФА рейтингида неча балл йўқотди? [2658]
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [2635]
Ирисметов ЖЧ–2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг асосий камчилигини айтди [2600]













