Ироқ терма амоаси ҳужумчиси Муҳаммад Алига "Ювентус" қизиқмоқда, дея хабар беради Италия ОАВ.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар Осиё кубоги-2019да ўзини кўрсатган футболчи билан тез орада келишиб олишлари мумкин.
18 ёшли футболчи ироқнинг "Ал Шўрта" клубида ўйнайди, терма амоаси сафида 15 ўйинда 8 та гол урган.