"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ижара асосида бошқа жамоага ўтишни истамаяпти. Неймар жароҳат олганидан кейин парижликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида бош қотира бошлашди.
Бу мақсад йўлида улар "Арсенал"нинг германиялик футболчисини ижарага олишни кўзлаганди. Аммо Ўзил бу таклифга рад жавобини берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Арсенал" Ўзилни "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьога алмаштиришни таклиф қилганди.
Месут ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида "Арсенал" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди.