Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Asian cup.Финал. Япония – Қатар (онлайн трансляция)

Баҳо:
+ | -2

Бугун БААда Осиё кубогининг финали Япония – Қатар учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни Stadion.uz онлайн трансляция қилиб боради.

ЯНГИЛАШ

 Осиё кубогининг финали Япония – Қатар учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин олдидан тадиондаги фотолавҳаларни томоша қилинг.

Ушбу ўйин олдидан қатарлик футболчилар бир жамоа бўлиб расмга тушишди.

Япония терма жамоаси футболчилари “Sheikh Zayed Sports City” стадионига етиб келишди.

Қатар ҳам финалда қатнашиш учун стадионга етиб олди.

 Асосий таркиблар билан танишинг.

Япония - Қатар

19:00, «Sheikh Zayed Sports City»

Япония: Гонда, Йосида, Томиясу, Нагатомо, Сиотани, Доан, Сибасаки, Минамино, Харагути, Сакаи, Осако.

Қатар: Ал Шеб, Ал-Рави, Хассан, Педру Мигел, Хухи, Салмон, Хатем, Мадибо, Афиф, Халид, Али.

Япония ўйин олдидан машғулотларга киришди.

Учрашув бош ҳакам ҳамюртимиз Равшан Эрматов икки терма жамоани майдонга олиб чиқди. 

Осиё кубогининг финал ўйини бошланди, тўпни японияликлар бошлаб беришди.

Ўйин японияликларнинг устунлигида ўтиб турган бўлсада, қатарликлар тўп назоратини қўлга олишди. 

Японияликлар дастлабки дақиқаларданоқ босим ўтказиб, қўпол ўйин намойиш қилмоқда. 

Ўйинда ҳисоб очилди ўйиннинг 12-дақиқасида Али Алмоез қайчи услубида Гонда турган дарвозани ишғол қилди.

Ҳозирча Қатар ҳимоявий ўйин услубига ўтди, Япония эса тўп назоратини ўз бўйниг олиб ҳужум ташкил қилиш ҳаракатида.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Гаку Шибасаки Афифга нисбатан қўпол ўйнагани учун бош ҳакам Равшан Эрматов томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Ҳозирда ўйиннинг 24-дақиқасида кетмоқда сўнгги 10 дақиқада Япония ҳужумга ўтган бўлса, қатарликлар қарши ҳужум билагн ўйнашмоқда.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Азиз узоқ масофадан зарба бериб қатарликларни яна олдинга чиқарди.  

Ҳозирда ўйиннинг 38-дақиқасида кетмоқда самурайлар ҳужумга жуда кўп ўтмоқда, қатарликлар ҳозирда ҳимоявий ўйин намойиш қилмоқда.

Учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов томонидан қўишб берилган икки дақиқа ҳам тугади биринчи бўлим ҳисоби (0:2).

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланди ҳисоб (0:2). 

Иккинчи бўлимда қатарликлар буткул ҳимоявий ўйинни кўрсатишмоқда, Япония эса тинмай ҳужум уюштимоқда.

Ўйиннинг 57-дақиқасида Азиз яққол имкониятни қўлдан бой берди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Хухи оғир жароҳат олди ва унинг ўрнига Ал Хажри майдонга тушди.

62-дақиқада Муто  Харагучи ўрнига майдонга тушди.

Учрашувнинг 69-дақиқасида Минамино ҳисобни қисқартирди. 

Ўйиннинг 80-дақиқаси ўтиб бормоқда Равшан Эрматов видеотакрорлар тизими (VAR)га мурожаат қилиб Япония дарвозаси томон пенальти белгилади ва Афиф ҳисобни йириклаштирди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда Япония жуда кўп ҳужумларни ташкил қилмоқда. Бироқ, Қатарнинг мустахкам ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти. 

Ўйин тугади, Қатар илк бор тарихида Осиё чемпиони бўлди.

 

Манба: Stadion
Киритилди: 18:18, 01.02.2019.
Ўқилди: 6409 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.