Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Тулкилар» «Қизил иблислар»ни ҳам тўхтата оладими?

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия премьер лигаси 22-туридан ўрин олган бир қатор қизиқарли баҳслар кутиб турипти. Мухлислар интизорлик билан кутаётган ўйинлардан бири бу “Лестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” учрашувидир.

Оле-Гуннер Сульшер шогирдлари бу турда грандлар кушандасига айланиб бораётган “Лестер Сити” меҳмони бўлади.

Ўтган турда “Энфилд”да “тулкилар” мусобақа пешқадами “Ливерпуль”дан очко тортиб олишга эришган бўлса, ундан аввал “Челси” (1:0), “Манчестер Сити” (2:1) каби гранд клубларни мағлубиятга учратган эди.

Бу тур ҳам Оле-Гуннер Сульшер эртаги давом этадими? Жамоа Сульшер келгач анча барқарор ўйин кўрсата бошлади жамоанинг ички муҳити ҳам аъло даражага келди десам адашмаган бўламан. Моуриньо кетгач, Поль Погба “жаҳон чемпиони” эканлигини эслаб қолди. Поль Сульшер келгач “гол+пас” тизимида 10 очко ишлашга эришди. Бироқ мазкур баҳсда франциялик футболчининг майдонга тушиши сўроқ остида турипти. Сўннги маълумотларга кўра, Сульшер Погбани бошланғич таркибда туширади. Шунингдек, Марсьял ҳам бу ўйинни захирада бошлаши кутилмоқда.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги статистикаси:

Учрашув олдидан мураббийлар фикри.

Клод Пюэль янги футболчи Юри Тилеманс ҳақида: “У бизга майдон марказида 3 та ўйинчи билан ўйнашимизга имкон беради. Юри бизга эркин зарбалар ва жарима майдони ичида эркин зарба бериш учун яхши имконият беради. Юри тизимни шакллантирувчи футболчи. У гол уришни яхши кўради ва жуда ақлли футболчи. Бундай футболчилар билан бирга ишлаш қизиқарли”, - дейди Пюэль.

Оле-Гуннер Сульшер Марсьял ҳақида: “Марсьял вазиятларни якунлаш бўйича уста. У ҳали ёш ва ақлли. У нима қилаётганини яхши тушунади. Мен ундан нима хоҳлаётганимни яхши билади. Мен у каби кўп тезкор футболчиларни кўрмаганман. Биз унга фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беришга тайёрмиз. Умид қиламан, У бундан фойдаланади”, - дейди Сульшер.

Жамоаларнинг АПЛдаги ўзаро учрашувлар статистикаси:

 Учрашув ҳаками: Майк Дин

Мазкур баҳсни Майк Дин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. У жорий мавсум 23 та ўйинни бошқарган. У шу ўйинлар мобайнида 94 та сариқ ва 10 та қизил карточка кўрсатган. Дин жорий мавсум АПЛдаги энг кўп карточка кўрсатган ҳакам ҳисобланди. У биринчи даврада “МЮ” футболчиси Матичга ҳам “Уотфорд”га қарши баҳсда қизил карточка кўрсатган эди.

Тахминий таркиблар:

“Лестер Сити” – “Манчестер Юнайтед”

“Лестер Сити”: Шмейхель, Чилвелл, Магуайер, Морган, Перейра, Менди, Тилеманс, Ндиди, Мэддисон, Грей, Варди.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Шоу, Жонс, Линдлёф, Янг, Погба, Матич, Эррера, Лингард, Санчес, Решфорд.

Эслатиб ўтамиз, Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 19:05да “King Power” стадионида старт олади. Ҳориж манбалари бу ўйинда “МЮ” ғалабасини тахмин қилишмоқда. Бироқ, “Лестер”нинг сўнгги ўйинларда кўрсатаётган ўйинини ҳисобга оладиган бўлсак, Оле-Гуннер шогирдларига “King Power”да осон бўлмайди.

Жалолиддин Қобилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:18, 03.02.2019.
Ўқилди: 3994 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.