Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЎФА Шамшод Сариков ва Жаъфар Ирисметовдан ташқари яна бир кишини четлатди

Баҳо:
+ | -

Шамшод Сариков ва Жаъфар Ирисметов 6 ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Ўзбекистон футболини ривожлантириш йўлида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” раҳбарияти катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, “Пахтакор” инвесторлари ва Наманган вилояти ҳокимининг хизматларини алоҳида эътироф этиш керак.

Бироқ уларнинг ишончида бўлса-да, аслида регламентда белгилаб қўйилган талабларни писанд қилмайдиган, улардан яхши хабардор бўлмаслиги оқибатида, ўз клублари шаънига путур етказадиган кадрлар ҳам учраб турибди. Юқоридаги икки қўмита ўзаро келишиб, мана шундай кадрларнинг уч нафарини 6 ойга футболдан четлаштирди.

“Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов ўзи фаолият олиб бораётган клуб Азиз Турғунбоевнинг трансфери масаласи юзасидан “Навбаҳор”га расмий чиқиш қилмаган бўлса-да, футболчининг ўзи, жамоа мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳамда футбол агентлари билан бемалол иш олиб бораверган.

Яъни, Турғунбоевнинг “Навбаҳор” билан шартномаси якунига 6 ойдан кўпроқ вақт бўлса-да, Ирисметов регламентга зид равишда клубни расмий огоҳлантирмай, у билан алоқага чиқаверган. Суҳбат давомида Ирисметов буни ўзи тан олди.

Шунингдек, Ирисметов “Навбаҳор” билан иккинчи шартномага қўл қўймаслик, бу регламентнинг бузилиши бўлиши ҳақида Турғунбоевни тўғри огоҳлантирган. Бироқ спорт директори сифатида ўзи юқоридаги хатога йўл қўйган, шунингдек, “Пахтакор” таркибига келиб қўшилмаса, футболчини 2 йил футболдан четлаштириб юбориш билан қўрқитган. Ваҳоланки, у бу ишни ЎФА орқали ҳал қилиши мумкин эди. Футболчига бўлган босим эса ортиқча.

“Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариков эса Турғунбоев ишини силлиқ қилиб юбориш борасидаги пуч ёнғоқ билан футболчининг қўйнини тўлдириб, уни иккинчи шартномага ундаган ҳамда унга қўл қўйдирган. Шунингдек, ПФЛ рўйхатдан ўтказган бошқа клуб футболчисини ҳеч кимни огоҳлантирмай, Қрим йиғинига олиб кетган.

Регламентни юқоридаги каби масалалари унга тушунтирилганда, Сариков улардан бехабарлиги, бошқа нарсадан умид қилгани, бошқача ўйлагани каби важларни келтирди. Шундан келиб чиқиб, ЎФА Сариковга ҳам футбол борасидаги билимларини ошириб олиш учун имконият беришга қарор қилди ва уни ҳам Ирисметов каби 6 ойга футболда четлатди.

Қўшимчасига, футбол ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлмаган, ўз вазифасига нолойиқ деб топилган “Навбаҳор” бош директори Расул Акромов ҳам футболдан 6 ой “дам олади”. У мазкур масалаларни ўз назоратига олмагани, регламент ҳақида тасаввури йўқлигини тан олиб ўтди.

Бу икки тарафнинг ўйинлари сабаб ҳуқуқий саводи етарлича бўлмаган бир футболчи азият чекди. Шунинг учун ҳам фақатгина Турғунбоевнинг дисквалификация бўлиб кетиши адолатдан бўлмасди. “Пахтакор” ва “Навбаҳор” раҳбарияти ўз спорт директорига, вице-президентига ишониб иш кўрган ва воқеанинг барча тафсилотларидан бохабар бўлмаган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Азиз Турғунбоев билан тузилган ҳар қандай шартномалар ўз кучини йўқотган деб топилади.

Яъни, 9 июлга қадар Турғунбоев ҳеч бир клуб билан алоқага чиқмайди, аммо шу санадан эътиборан эркин агентга айланади. Турғунбоев билан келишиш вақтида ҳозир бўлган, бироқ унинг бошига иш тушган вақтда ҳимоя учун келмаган футбол агентлари билан ҳамкорлик давом этиши ёки этмаслигини унинг ўзи ҳал қилади. ЎФА эса ўзбекистонлик футболчиларни бу каби ишларда шошилмасликка ва ўйлаб қарор чиқаришга чақиради. 

Манба: Stadion
Киритилди: 15:26, 05.02.2019.
Ўқилди: 3643 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.