Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Буни ўқиб йиғламанг! Сала ва вафодор Наланинг аянчли ҳикояси...

Баҳо:
+ | -

Эмилиано Саланинг опаси ижтимоий тармоқларда,  жим кўриб ўтиб кетиб бўлмайдиган расмларни жойлади. Тўғриси бу расмларни кўриб йиғлаб юбордим.

Тўғри бу ҳикоя эмас, лекин бу расмлар драмматик ҳикоялардан ҳам ўтиб тушади.Хабарингиз бор, "Кардифф" тарихидаги энг қиммат футболчи Эмилиано Сала Уэлсга ўчиб кетаётган вақтида радарлардан йўқолиб қолган.Ҳа, унинг самолёти топилди лекин, аргентиналик футболчи ҳозирда тирик қолмагани аниқ. Биз бу футболчи ҳақида кўплаб мақолаларни хабарларни ёздик бироқ, бу кўпроқ бизни таъсирлантирди.

Хайвонларнинг садоқати ҳақида биз миллион марта кўрганмиз ва эшитганмиз, аммо уларга кўникиш ва эътибор бермаслик мумкинми?

Британия нашрларининг хабарига кўра, айнан Нала сабабли, Сала Кардиффга кўчиш олдидан Францияга қайтиб келган.

У итни вактинчалик хайвонлар уйига олиб борди, лекин албатта ўзи билан Британияга олиб кетишни режа қилганди. Аргентиналик футболчи ўтирган самолёт Ла-Маншга қулаган вақтда, Нала хўжайинини хайвонлар уйида кутарди.

Сала билан Нала 2015-йилдан бери жуда ҳам қалин дўст эдилар, Налани кўпинча Сала инстаграммида кўришимиз мумкин эди.

Улар кўпинча  бирга соҳил олдига бориб, кемалар ва қушларни томоша қилар эдилар.

Улар биргаликда пляжда ўйнашар эди

Нала хўжайинини доимо шундай кутиб оларди.

Ана энди у ҳар куни Салани келишини шундай тарзда кутмоқда

Ҳозирда, авиацион ҳалокатлар бўйича қидурув бўлими (AAIB) “Кардифф” ҳужумчиси Эмилиано Сала ўтирган самолётдаги жасадни олиш бўйича ишлар олиб борилаётганини тасдиқлади.

Кучли оқим асбоб-ускуналардан фойдаланишга мажбур қиляпти. Бу дегани иш жараёни секин ва босқичма-босқич олиб борилаётганидан далолат беради.Қандай натижа бўлишидан қатъий назар, биз биринчи бўлиб жасаднинг оила аъзоларига хабар берамиз, кейин эса расмий баёнотларни берамиз”, - деб хабар беради AAIB.

Аброр Эшонхонов 

Манба: Stadion
Киритилди: 16:15, 06.02.2019.
Ўқилди: 15804 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик