Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«ПСЖ»га қийин бўлади

Баҳо:
+ | -

Ҳадемай Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи баҳслари бошланади. Қуръа бизга ажойиб ўйинларни тақдим этди. Бугун «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» тўқнашуви ҳақида тўхталиб ўтамиз.

«ПСЖ»нинг рақиби — аввалги «Манчестер Юнайтед» эмас!

Қуръа натижалари эълон қилингач, «ПСЖ» мухлислари бироз енгил тортишган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, рақиб анча заиф ва ички низолар қуршовида қолган жамоа эди. Бироқ, «беназир»нинг кетиши «қизил иблислар» учун ажойиб ечим бўлишини кўпчилик кутмаганди. Томас Тухель шогирдлари бир қарашда плай-оффдаги рақибларини кўрдим демай ўтиб кетадигандек туюлаётган эди. Аммо, энди вазият тубдан ўзгариб кетди. Сульшернинг келиши Погба, Решфорд, Марсиал, Лингард сингари футболчиларнинг «кишанларини ечиб юборди». Оқибатда, «автобус» бир юмалаб жангга шай «трансформер»га айланди-қўйди.

«ПСЖ» юлдузлари ғалаба калити бўла оладими?

Кўпчилик мутахассислар Неймар, Мбаппе сингари клуб етакчиларининг АПЛ даржасидан анча йироқда бўлган чемпионатда тўп суришлари уларнинг маҳоратларини бироз ўтмас қилиб қўйишидан хавотирда эканликларини бот-бот эълон қилишмоқда. Дарҳақиқат, «ПСЖ» мана бир неча йилдан бери Францияда айтарли қаршиликка дуч келмаяпти. Жардим бошчилигидаги «Монако» бу анъанага чек қўйишнинг уддасидан чиққан эди, аммо… Унинг «Монако»сини Европанинг грандлари кўтара нархда талан-тарож қилиб юборишди. Оқибатда, «ПСЖ»га рақобатчи бўлиб турган жамоа аутсайдерга айланиб қолди. Боз устига, Неймар жароҳат туфайли "МЮ"га қарши кечадиган ҳар иккала баҳсни ўтказиб юборади.

«Манчестер Юнайтед»да эса вазият бошқачароқ. Улар АПЛда 20-ўриндаги жамоадан 3 очко олиш учун жанг қилишларига тўғри келади. Бу эса футболчининг маҳоратини чархланиб боришини таъминлайди.

Ғалаба учун кимда имконият кўпроқ?

«Қизил иблислар»даги прогрессга қарамасдан, «ПСЖ»да ғолиблик учун назарий жиҳатдан имкон биро-о-о-згина кўпроқдек кўринмоқда. Улар ҳал қилувчи иккинчи учрашувни ўз уйларида ўтказишади. Бу эса илк учрашувдаги ҳар қандай натижадан тўғри хулоса чиқариб, ҳал қилувчи ўйин олдидан реванш олишга имкон яратиши мумкин. Агар «қизил иблислар» ўз ўйинларини намойиш эта олишса, «ПСЖ»га бу фактор ҳам ёрдам бера олмай қолади. Умуман олганда, икки клубда ҳам ғалаба қозониш учун имконият мавжуд. Бу учрашув тақдирида мураббийлар томонидан танланган тактика ва ўйин стратегияси катта роль ўйнаши аниқ…

Бу учрашув Сульшер учун футбол карьерасидаги энг муҳим имтиҳонлардан бири бўлиши аниқ. Унинг клубда қолиш-қолмаслиги кўп жиҳатдан «Манчестер Юнайтед»нинг ЕЧЛдаги иштирокига боғлиқ...

ЕЧЛ плей-офф баҳсларида бизни бири-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди, лекин айнан шу учрашув футбол мухлисларини қийнаётган бир нечта саволларга жавоб берса, ажаб эмас. Сульшернинг жангчилари кейинги босқичга чиқадими, ё «ПСЖ»нинг суперюлдузлари ўйин тақдирини ҳал қилишадими, буни ўйин кўрсатади. Бу учрашув нимчорак финалдаги энг шиддатли матч бўлиши аниқ. Бундай спектаклни ўтказиб юборманг.

Қайси жамоада имконият кўпроқ деган саволга Жозе Моуриньо айтганидек:

«Ўйин ҳали бошланмади, ғалаба учун имконият — икки жамоада ҳам 50/50», — дея жавоб берсак адолатдан бўлади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:28, 08.02.2019.
Ўқилди: 20842 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.