Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Пенальтини уролмайдиган юлдузлар ТОП 5

Баҳо:
+ | -

Пенальтини уролмайдиган юлдузлар ТОП 5

Пенальти футболнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Уни амалга ошириш бир қарашда осон кўрингани билан ўзига яраша машаққатли иш. Бугун 11 метрлик зарбани амалга оширишда қийинчилкка учрайдиган футболчилар ҳақида...

Марек Гамшик (Ҳамсик)

«Наполи» сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи, клуб сафида юздан ортиқ голлар урган жамоа сардори. «Юве» ва «Милан» сингари жамоаларнинг таклифларини рад этган, ўз клубининг чинакам фидойиси бўлган Марек «Наполи»сафида 28 бор 11 метрлик нуқтадан зарба бериб, атиги 18 маротаба гол урган экан. Бундай салоҳиятли футболчи учун ярашмайдиган статистика. Унинг пенальтининг амалга ошириш имконияти 64 % ташкил этар экан. Ишониш қийин, аммо бу факт

Мемфис Депай

Голландиялик иқтидор ўз вақтида «ПСВ» жамоасида, кейинчалик «Манчестер Юнайтед» жамоасида ҳам бир неча бор ўта муҳим 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба бериб, ўйин тақдирини ҳал эта олмаган. Унинг айби шундаки, у пенальтини ўзига ортиқча ишонч билан амалга оширади. Унинг заргарона берилган зарбалари ёки чиройли голга айланади, ёки ноаниқ кетади. Мураббийлар шу сабабли унга пенальтини у қадар ишонишмайди. Мемфис кариераси мобайнида 14 бор зарба бериб, 6 бор гол ура олмаган экан. Унинг даражасидаги футболчилар учун бу жуда ҳам паст натижа.

Ҳавиер Эрнандес (Чичарито)

Чичарито майдонда энг қийин вазиятлардан ортиқча қийинчиликсиз гол киритиши мумкин, аммо пенальтини амалга ошириш борасидамақтана олмайди. У ўз кариераси мобайнида 21 бор 11 метрлик нуқтадан зарба бериб, 12 бор гол урган экан. Энг қизиғи, Чичарито мана 2 мавсум 11 метрлик нуқтага яқин келмаяпти. Хато қилишдан қўрқиб қолган кўринади

Эдин Джеко

У сўнгги йиларда кетма-кет 3 бор пенальтини амалга ошира олмаган кам сонли футболчилардан бири. Эдин 2 бор ноаниқ зарбадан сўнг ўша даврлардаги «Рома»нинг устози Спалеттига бошқа зарба йўллашни хоҳламаслигини айтган. Спалетти эса яна бир бор уруниб кўришни илтимос қилади, афсуски, «Торино» дарвозасига белгиланган пенальтини амалга ошира олмаган Эдин бу ишдан тўлиқ кўнгли совуб кетади. Омадсиз сериядан сўнг у Твиттерида шундай изоҳ қолдирган эди:

«Мен пенальтини машғулотларда ажойиб амалга ошираман. Ўйин вақтида эса ҳеч нарсани ўхшата олмайман»…

Джеко фаолияти мобайнида 20 бор зарба йўллаган бўлса, 11 бор дарвозани ишғол қилган. Унинг пенальтини аниқ амалга ошириш эҳтимоли 55% га тенг.

Алехсис Санчес

Бу исмни эшитиб кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Чилилик ҳужумчи ўз фаолияти мобайнида ўйинда 12 бор топ олдига келиб, шуларнинг атиги 4 тасини голга айлантирган экан. Унинг пенальтидан йўллаган зарбалари кўпинча кучсиз ва ишончсиз чиққани сабабли, Гвардиола, Венгер сингари мураббийлар унга 11 метрлик нуқтага яқин келмаслигини талаб қилишган. Унинг пенальтини аниқ амалга ошириш имконияти 40 % дан ҳам паст. Шу, ёки бошқа сабабларга кўра унга ҳозир янги жамоасида ҳам пенальти тепишга имконият беришмайди.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:49, 08.02.2019.
Ўқилди: 12585 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.