Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Умид Аҳмаджонов: «Бугун ўзбек спорти учун тарихий кун!»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон I чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ice City” муз саройида ташкил этилган очилиш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

МОҚ раҳбари тадбирда сўзга чиқар экан, ушбу тарихий кун билан барчани муборакбод этиб ўтди ва мусобақани расман очиб берди.

Бугун ўзбек спорти учун тарихий кун десак муболаға бўлмайди. Мустақил Ўзбекистон тарихида хоккей бўйича биринчи мамлакат чемпионати старт олмоқда.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович томонларидан қишки спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказий Осиёда ягона бўлган "Ҳумо" муз саройининг очилиш маросимига ҳам оз вақт қолмоқда. Ушбу аренанинг фойдаланишга топширилиши юртимизда қишки спорт турларининг тараққиётига катта туртки бўлиши шубҳасиз.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон чемпионатининг барча иштирокчиларига омад тилайман. Мусобақада кучлилар ғалаба қозонсин. Ишонаманки, хоккей юртимизда ҳам ривожланиб, яқин йилларда спортчиларимиз халқаро майдонларда ҳам ўз сўзларини айта олишади.

Хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионатини очиқ деб эълон қиламан», – деди МОҚ президенти.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 22:58, 08.02.2019.
Ўқилди: 4972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.