Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Пеле бутсасини «қидириш»га тушди

Баҳо:
+ | -

France Football нашри ижодкорлари футбол қироли - Пеле ҳолидан хабар олиш баҳонасида унга бир қатор саволлар билан ҳам мурожаат этишди. Хусусан, «Пеле кимни кўпроқ ёқтиради - Неймарними ёки Мбаппени?» қабилидаги саволни ўртага ташлашди. Бразилиялик афсона эса ҳар иккисини ўз ёқимтойлари сифатида эътироф этди. Унинг фикрича, бири тез орада «Янги Пеле» мақомини олади, иккинчиси эса дунёнинг энг кучли футболчисига айланади».

 - Сизга қандай мурожаат этиш керак? Эдсон, Пеле, қирол ёки дунёнинг энг яхши футболчиси...?

- Хоҳишингиз. Фақат «Жаноб Пеле» бирикмасига тоқат қилолмайман. Оила аъзоларим учун исмим оддий - Дико. Сизларга эса Эдсон, Пеле, Пелезиньо номларига ижозат. Фақат «жаноб»га хушим йўқ.

- Яхши, умумий кайфиятингиз қандай?

- Аввало, тезроқ соғайишимни тилаб, мени қўллаб-қувватлаётган французларга миннатдорчилик билдираман. Билишимча, кўпчилик мен учун ибодат қилишган. бениҳоя миннатдорман! Шукр, ҳозир анча соғайгандекман. 2 марта жарроҳлик столига ётдим ва энди оёққа турдим. Гарчи навбатдаги ЖЧда қатнашолмасамда, бошқа юмушларга шайман (кулади).

- 100 ёшга тўлганингизда «Маракана»да тўп билан томоша кўрсатишга ваъда берган эдингиз...

- Ваъда бердимми, насиб этса, бажараман, албатта. Тўғри, юбилейгача ҳали анча бор. Сана яқинлашганида, ўзим хабар бераман.

- Хасталик туфайли аввалгидек саёҳатларга чиқолмаяпсиз. Зерикиб қолмаяпсизми?

- Ҳа, зиммамда бир қатор шартнома мажбуриятлари бор. Тўғри, жарроҳлик операциялари сабаб, уларнинг сони бироз камайди. Саёҳат эса давом этмоқда. Яқинда Корея ва Хитой, шунингдек, Европада бўлдим. Қисқаси, уйда чўзилиб ётишга вақт йўқ. Тўп тепишни эса тўхтатдим.

- Ўйинларни лоақал томоша қилаётгандирсиз...

- Ҳа, лекин стадионда эмас, телевизор орқали. Ўзи асосий машғулотим ҳам шу. Футболчиларнинг болаларча хатоларга йўл қўйишаётганини кўриб, ўйимга етолмайман: «Анави йигит нега бундай қилди, нега алдаб ўтишга уринмади?» Тўғри, диванда ўтирган ҳолда ақл ўргатишдан осони йўқ.

- Вақтида Нью-Йоркнинг «Космос» клуби эмас, «ПСЖ» сафига ўтиш имкониятига эга бўлганингиз ростми? Париж жамоаси президенти Ги Кресан 1971 йили сизга таклиф юбориб, шундай баёнот берган экан: «Пойтахтда яна битта обида пайдо бўлади. У Эйфель минорасидан ҳам улуғвор!»

- Тўғри, клуб президенти мен билан боғланиб, Парижга таклиф этганди. Мен чорловдан кўнглим тоғдек кўтарилгани, аммо «Сантос»дан кетолмаслигим, Бразилиядан четга чиқолмаслигимни айтгандим.

- Айтишларича, ПСЖ»нинг ёрқин юлдузи - Килиан Мбаппени ўз ворисингиз сифатида эътироф этган эмишсиз...

- Бу мавзуни айни вақтида тилга олдингиз. Французлар ва бутун Европага айтадиган гапларим бор. Ўтган йили Килианни ўта кучли футболчи сифатида мақтадим. Айримлар эса уни 3 йил олдин Неймар билан ёнма-ён қўя бошлагандилар. Мбаппе ўйинларини диққат билан кузатиб боряпман. Мана, у 19 ёшида ЖЧ ғолиби бўлди. Мен 1958 йили Швецияда шоҳсупага кўтарилганимда, 17 ёшли ўсмир эдим. Демакки, Килиан бу борада  менга деярли етиб олди. Ўйлашимча, у бемалол «Янги Пеле» мақомини олиши мумкин. Бу сўзларим кўпчиликка ҳазилдек туюлар, аммо жиддий гапиряпман. Ҳозир сизларга бир нарса кўрсатаман (чўнтагидан телефонини олди)...

... - Нима, Килиандан SMS хабар олдингизми?

- Йўқ, SMS эмас, мана кўринг (2 ибора ва фотоколлажга ишора қилди. Пеле: «Агар Мбаппе рекордларимни бекор қилаверса, бутсамни кийишга мажбур бўламан!» Мбаппенинг «Твиттер» орқали йўллаган жавоби: «Фақат ягона қирол бор»).  Килианнинг эътирофи мени тўлқинлантириб юборгани рост. Унга ҳам миннатдорчилик изҳор этаман. Сенга катта раҳмат, Килиан. Бироқ энди мен учун навбатдаги мундиалда ҳам ғалаба қозонишинг шарт!

- Килиан ҳақидаги бу гапларингиз Неймарга ёқмаса керак-ов...

- Хато қиласиз. У сира ранжимайди. Ҳар ҳолда, бир-биримизни анчадан буён яхши биламиз. Неймар - Бразилия ўғлони. У «Сантос» академиясига келганидан буён менинг оталиғимда. «Сантос» дарвозасини қўриқлаган ўғлим Эдиньо ҳам Неймарнинг профессионаллар сафидан тезроқ жой олиши учун елиб-югурди. Айтишларича, у машғулотларда Неймарга нисбатан қоидабузарликка ҳар доим ҳам ҳуштак чалмасди. Чунки унинг тобланиши, қийинчиликларга бардошли бўлишини истарди. Умуман, Неймарни ўз ўғлимдек кўраман.

- Лекин уни жуда кўп танқид қиласиз.

- Йўқ, ота ҳеч қачон ортиқча танқидга берилмайди. У фақат тарбиялайди. Кўпчилик ўйлаганидек, ўта қаттиққўлдирман, аммо Неймарга фақат яхшиликни раво кўраман.

- Неймар охирги 2 йил давомида анча муғомбир бўлиб қолди.

- Тўғри, чиройли ва сермаҳсул ўйин кўрсатиш, голлар уриш ўрнига симуляция ишлатишга одатланди. Бу борада ўзи ва отаси билан алоҳида гаплашдим. Ўйлашимча, Неймар суҳбатимиздан тегишли хулоса чиқарди.

- Фараз қилайлик, ихтиёрингизда «Пеле» номли жамоа бор ва унинг йиллик бюджети  200 млн. еврога тенг. Шундай ҳолатда қайси футболчини сотиб олардингиз?

- Ҳеч қайсини. Бутун бир жамоа харид қилардим (кулади).

- Лекин биргина Неймарнинг ўзига 222 млн. евро керак-ку...

- Ҳа, шундай. Шунга қарамай, Неймар-Мбаппе жуфтлигини харид қилишга уриниб кўрардим. Улар менинг ёқимтойларим!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:11, 09.02.2019.
Ўқилди: 3308 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.