Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаҳонгир Меҳмонов: «Икки даврали формат тарафдориман»

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлига-2018 бронза медали совриндори - «Навбаҳор» янги мавсумда ҳам ўз олдига жиддий вазифаларни қўймоқда. Куни кеча «лочинлар» Қримда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Наманганга қайтишди. Йиғин доирасида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Биз мазкур сафарнинг сўнгги куни жамоа етакчиларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов билан суҳбат қурдик.

- Жаҳонгир, «Навбаҳор» билан амалдаги шартномангизни узайтирдингизми ёки ҳали яна бир йиллик келишувингиз бормиди?

- 2018 йилнинг якунида жамоа билан шартномам ниҳоясига етганди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан музокаралардан сўнг келишувни узайтирдик.

- У қанча муддатга узайтирилди?

- Бир йилга.

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини таниқли мутахассис Андрей Канчельскис қўл остида ўтказдинглар. Россиялик мураббий ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бўлади. Табиийки, Канчельскисда ҳам. Фаолият олиб борган клублари ҳаммага аён. Ундан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпмиз.

Қаттиққўлми?

- Керакли вазиятда қаттиққўл ва талабчан. Вазиятга қараб футболчилар билан ҳазиллашиб ҳам туради.

- «Навбаҳор»нинг ўтган йилги эгаллаган ўрни жамоанинг имкониятлари даражасига мос бўлдими ёки яна бир поғона кўтарилиш мумкинмиди?

- Бронза медали яхши натижа, деб ўйлайман. Мавсум давомидаги меҳнатларимизнинг мевасини олдик. Ҳар бир инсон астойдил ишласа, ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларига албатта эришар экан.

- Бу йил жамоа олдига қандай вазифа қўйиляпти?

- Фақат биринчи ўрин, яъни чемпионлик вазифаси қўйилган. Бу мақсадимизга эришамиз, деган умиддаман.

- Вазиятга реал қарасак, бунинг имкони бормикан?

- Албатта, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ! Юқорида айтганимдек, меҳнат қилсак, ниятимизга эришамиз.

- Лекин «Пахтакор» ва «Локомотив» клубларида ҳам шундай истак бор...

- Тўғри. Аммо биз ҳам шу кучли жамоалар сингари чемпионлик учун курашамиз. Маррани юқорироқ олавериш керак.

- Жамоа раҳбарияти ўтган мавсум маошлари бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб ишларини амалга оширдими?

- Ҳа, жамоанинг футболчилардан умуман қарзи йўқ.

- 12та клуб иштирок этган Суперлиганинг ўтган йилги формати сизга маъқул келдими?

- Йўқ! Негаки, жадвалнинг иккинчи қисмига бўлган эътибор кескин кама-йиб кетди. Қуйи олтиликдаги деяли барча ўйинларга қизиқиш бўлмади, ҳисоб. Олдинги форматда ҳар бир баҳс қизиқарли кечарди. Евопанинг кучли лигалари икки даврали оддий форматда ўтказилади. Биз ҳам аввалги тизимга қайтишимиз керак. Шунда чемпионатимиз янада кучаяди.

- «Навбаҳор»нинг Қримдаги йиғини қандай ўтди? Ўртоқлик ўйинлари, таркибдаги янги футболчилар қандай таассурот қолдирди?

- Янги мавсумга тайёргарлик режа асосида кетяпти. Бу илк хориж йиғинимиз эди. Икки маҳалдан машғулотлар ўтказилди. Йиғин доирасида Қрим жамоаларига қарши учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Янги футболчиларнинг бари профессионал, ўз ишини яхши билади. Уларнинг аксарияти тажрибали ўйинчилар.

- Азиз Турғунбоевнинг трансфери яхшигина муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу жараён ҳамон давом этяпти. Жамоадошингизнинг «Навбаҳор»да қолиши аниқ бўлдими?

- Ҳа. Катта эҳтимол билан у янги мавсумни ҳам «Навбаҳор»да бошлайди. Осиё кубогида миллий жамоамиз таркибида майдонга тушиб, Эктор Купер бошчилигидаги машғулотларда иштирок этди ва улкан тажриба тўплади.

- Ўзбекистон термасининг Осиё кубогидаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда аламли якун бўлди. Футболчилар охиригача ҳаракат қилишди. Австралия билан ўйиннинг иккинчи бўлимида толиқиб қолишгани кўзга ташланди. 120 дақиқа давомида жисмонан кучли футболчилари бор рақибга қарши бир маромда ўйнаш мушкул. Айримлар ҳозирги Австралия аввалгилари каби кучли эмас, деган фикрни билдиришмоқда. Менимча, ундай эмас. «Кенгурулар» барча даврларда кучли ижрочиларга эга бўлишган. «Яшил қитъа» жамоаси Европа услубида ўйнайди. Футболчиларида жисмоний тайёргарлик жуда юқори. Пенальтилар серияси - лотерея. Ўша куни австралияликлар омадлироқ чиқишди. Аслида ҳамма футболчилар ҳам 11 метрли нуқтага яқинлашавермайдилар. Бу вазифа катта масъулият юклайди. Пенальтидан унумли фойдалана олмасангиз, жамоадошларингиз, мураббийлар ва энг асосийси, мухлислар олдида мулзам бўлиб қоласиз. Шу боис ҳам, рақиб дарвозасини ишғол қилолмаган футболчиларимизни тўғри тушуниш керак. Улар ҳам атайин дарвоза ишғол қилиб, мухлислар олқишини олишни исташганди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:17, 09.02.2019.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.