Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

21- асрнинг энг кучли дарвозабонлари. Топ 5

Баҳо:
+1 | -1

Сўнгги 20 йил мобайнида футбол оламида бир нечта ажойиб дарвозабонлар етишиб чиқди. Бугун янги асрнинг энг кучли дарвозабонларига бир назар ташлаймиз

5-ўрин

Дида

Бразилиялик машҳур дарвозабон «Милан» жамоаси сафидаги ажойиб ўйинлари орқали футбол ишқибозларига яхши таниш. Дида ажойиб сейфлар ва ишончли ўйини билан алоҳида ажралиб турар эди. У «Милан» билан 21- аср бошида енгиб бўлмас жамоанинг муҳим ўйинчиси эди. Дида фаолияти мобайнида Жанубий Америка қитъасининг бир неча бор энг яхши дарвозабони, ЧЛ ва ЖЧ да ғолиб бўлган кам сонли дарвозабонлардан бири эди.

4-ўрин

Оливер Кан

Унинг метин характери ва жанговар руҳияти жамоадошлари учун қўшимча куч улашар эди. Уўз ҳимоячиларини худди мураббийлардек маҳорат билан бошқарар, доимо жамоадошларини сергакликка чорларди. Клубининг 2001-йилдаги ЧЛ финалида «Валенция» жамоаси устидан қозонилган ғалабасидан сўнг, унинг Канисарезни овутиб айтган сўзлари ҳозир ҳам қалбларимизни эритиб юборади.

Тур, эй йигит! Ҳозир сенга онанг қараб турипти. Мен сезиб турибман у сен билан фахрланмоқда…

Ҳамма ғалабани нишонлашга берилиб кетган бир пайтда унинг айтган сўзлари, дарҳақиқат, таҳсинга сазовар. Кан ўз фаолияти мобайнида дунё ва Европанинг энг яхши дарвозабони дея тан олинди ва футбол тарихида ўзидан из қолдира олди.

3-ўрин

Питер Чех

Ўзининг ҳотиржамлиги билан ажралиб турувчи дарвозабон ўзининг энг гуллаган даврларини «Челси» сафида ўтказган десак, адашмаган бўламиз. У иложсиз вазиятларда бир неча бор жамоасини қутқариб қолишни уддасидан чиққан кам сонли дарвозабонлардан бири. Қаҳрамонимиз 2006-йилда қаттиқ жароҳат олади. Аммо Чех ўзида куч топа олди ва катта футболга қайтди. У 2012- йилда «Челси» сафида ЧЛ да чемпионликни қўлга киритади. Ўша тарихий ғалаба айнан қаҳрамонимзнинг фантастик сейвлари эвазига қўлга киритилади ва тарих зарварақларида олтин ҳарфлар билан битилади. Чех ўз кариераси давомида катта ҳавф остида қолишига қармасдан, юқори даражада футбол намойиш этган жасур дарвозабон бўлгани учун ҳам бешликдан жой олишга ҳақли

2-ўрин

Буффон

У дунёнинг 4 карра энг кучли дарвозабони, икки карра Европанинг энг кучли киппери, ЖЧ ғолиби, бир неча бор Италия чемпиони…

Унинг бошқа дарвозабонлардан ажралиб турадиган ҳислатлари талайгина эди. Буффон рақиб ҳужумларини олдиндан ўқир ва жой танлашда кам адашар эди. Уни футбол оламида қаттиқ ҳурмат қилишади. Ўз вақтида миллионларни таклиф қилишганда ҳам ўз клубига содиқ қолган дарвозабон ўз вақтида кетишнинг ҳам уддасидан чиқди. Унинг ўйинлари ҳозирги ёш дарвозабонлар учун ҳақиқий маҳорат мактаби вазифасини ўтаб беради десак, адашмаган бўламиз.

1-ўрин

Икер Касиляс

5 карра дунёнинг энг кучли дарвозабони сифатида тан олинган қаҳрамонимиз ёшлигиданоқ ўта иқтидорли саналган. У футболчи эришиши мумкин бўлган жамики турнирлар ғолиблигини қўлга киритган кам сонли дарвозабонлардан бири.

Касиляснинг энг кучли жиҳатларидан бири - муҳим учрашувларда совуққонлик билан қарор чиқариши десак, адашмаган бўламиз. Касиляс фаолиятининг сўнгги бекатларида бироз ўйинида пасайиш кузатилгани рост, аммо қаҳрамонимиз футбол оламида ўз исмини аллақачон қолдиришга улгурган. Унинг ажойиб ўйинлари сабабли Испания шонли ғалабаларга эришди ва ўз футболида янги саҳифа очди. Касиляс сўнгги 20 йилликнингҳақли равишда энг кучли дарвозабони сифатида тарихда қолади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:22, 10.02.2019.
Ўқилди: 15122 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.