Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Энг кўп клуб алмаштирган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Энг кўп клуб алмаштирган юлдузлар

Футбол оламидаги айрим футболчилар ўз клуби учун охиригача содиқ қолади ва бошқа клуб формасини киймайди. Яна айрим футболчилар борки ҳеч қайси клубда узоқ қола олмайди. бугун шундай футболчилар ҳақида сўз боради.

Матео Кежман(Matea Kezman)

Матео «Партизан» жамоасидаги ўйинлари эвазига «ПСВ» клуби эътиборига тушади. Қаҳрамонимиз Голландияда ўзини йўқотиб қўймайди ва 4 мавсум давомида 126 та гол киритишга улгуради. Ўша даврларда Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Кежман учун курашда «Челси» ғолиб бўлади ва уни ҳарид қилади. Афсуски, Сербиялик ҳужумчи АПЛ да ўзини кўрсата олмайди ва ўзига бўлган ишончини йўқотади. Кейин эса «ПСЖ», «Атлетико», «Фенербаҳче», «Зенит», «Бате»… «Саут Чайна».

Футболчи омадли бошланган кариерасини афсуки омадсиз тугатди. У фаолияти мобайнида 13 та клубда тўп сурган бўлсада, кариерасининг сўнгида омадсизлик ва тушкунлик холатига тушиб қолди ва ҳаммасига нуқта қўйди…

Ривалдо

«Коринтинас», «Палмерас», «Депортиво», «Барселона» «Милан», «Олимпиякос», «Бунёдкор»…

Гап ким ҳақида кетаётганини дарров сезган бўлсангиз керак. «Абадий дарбадар» лақабли футболчи ўз фаолияти давомида 14 та клуб шарафини ҳимоя қилишга улгурган экан. У ўз кариераси давомида ЖЧ, ЧЛ сингари турнирларда ғолиб бўлишга хатто, «Олтин топ» совринини ютишга ҳам муваффақ бўлди. Собиқ «қалдирғочлар» ўйинчиси 43 ёшида бутсаларини михга илди.

Лука Тони

Тони ўз фаолияти мобайнида «Модена», «Эмполи», «Брешиа», «Палермо», «Фиоринтина», «Бавария», «Рома», «Ювентус»,” Ал-Наср”… клубларида тўп сурган

Тони умумий ҳисобда 15 та клуб шарафини ҳимоя қилади. Унинг «гуллаган» даврлари Италиянинг «Фиоринтина» клуби сафида ўтган десак, адашмаган бўламиз. Лука 2006-йилда 31 та гол билан «Олтин Бутса» совринини қўлга киритади. Кейинчалик «Бавария»даги ажойиб ўйинлар эвазига янада машҳурликка эришади аммо, Ван Гал билан урушиб қолгач…

Ўз юртига қайтгач, қаҳрамонимиз клубларни алмаштиришни бошлаб юборади. У кариераси давомида бирорта клубда 3 йилда ортиқ қолмаган экан.

Жардел

Ҳақиқий гол машинаси саналган ҳужумчи ўз фаолияти давомида 20 та жамоада тўпсурган. У ўз кариерасида «Порту», «Галатасарой», «Васко Да Гама», «Алавез», «Спортинг» (шу жамоа сафида «Олтин топ» совринини қўлга киритади), «Болтон», «Гремио»… сингари клубларда ўйнаган.

Қаҳрамонимиз БАА чемпионатида ҳам тўп суришга улгурди ва 38 ёшида узоқ давом этган кариерасига нуқта қўйди. У ҳеч қачон топ ҳужумчилар сирасига кирмаган бўлсада, ўз голлари билан миллионлаб мухлисларнинг хотирасида қолди.

Кристиано Себастиан Абрео (Абреу)

Уругвайлик ҳужумчи ўз терма жамоаси сафида 70 та учрашувда майдонга тушиб, 26 бор рақиблар дарвозасига йўл топган. Унинг 2010-йил мундиалидаги ўйинлари эвазига яхши эслаб қолган бўлсангиз керак. Қаҳрамонимиз «Ривер Плейт», «Сан Лоренсо», «Гремио», «Реал Сосейдат», «Депортиво», «Ботофого», «Америка»….сингари клублар шарафини ҳимоя қилган ва ҳозирча футболдан кетиш нияти йўқ. 41 ёшли ҳужумчи Жанубий Америка қитъаси бўйлаб клубларини алмаштирганча голлар уришдан тўхтамаяпти. Энг қизиғи шундаки, унга бўлган талаб ёшининг катталигига қарамасдан заррача камаймаган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:48, 10.02.2019.
Ўқилди: 17004 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.