Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Босим Қосим: «Уч нафар етакчимиз эртага бизга ёрдам бера олмайди»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичи доирасида "Пахтакор" ўз майдонида Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади. Ўйиндан олдинга матбуот анжуманида ироқликлар бош мураббийи Босим Қосим ва футболчи Саад Нотиқ ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Босим Қосим (бош мураббий): - Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга интилдик. Ироқ чемпионати давом этмоқда, охирги икки беллашувда жиддий рақиблар билан дуранг ўйнадик. Эртага уч нафар етакчи футболчимиз — Амжед Раҳим, Карар Набил ва Али Ҳусний жароҳат туфайли майдонга тушмайди. Биз рақибни имкон борича ўрганишга интилдик. Бу жамоа анча кучли. Чап қанот ярим ҳимояси катта муаммо яратиши мумкин.

Саад Нотиқ: - Биз яхши кайфиятдамиз. Жамоамизга жароҳатланган ўйинчилар ёрдам бера олмайди, аммо аҳил бўлиб зарур натижага эришишга интиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:30, 11.02.2019.
Ўқилди: 5198 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик