Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: «Одил Аҳмедовни ҳам таркибда кўришни истагандик»

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе Осиё Чемпионлар лигаси саралашининг иккинчи босқичида “Эйр Форс” клубига қарши кечадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва саволларга жавоб берди.

Шунингдек, мураббий мавсум олдидан ўз таркибига Одил Аҳмедовни қўшиб олишни хоҳлаганини таъкидлади.

“Мураббийнинг кўнгли ҳеч қачон тўлмайди ва бу энг катта муаммоларимиздан бири. Ҳар доим янада кўпроғини истайсан. Хавотирга солаётгани эса, бизда ўртоқлик ўйинлари етарлича бўлмади.

Ярим жамоа узоқ вақт ихтиёримизда бўлмагани эса вазиятни яна бироз мураккаблаштиради. Шундай экан, футболчиларнинг ўзаро тушуниб ўйнаши менимча энг оғриқли масала. Аммо бу муаммони бартараф этишга уриндик. Таркибда бу йил жуда катта рақобат бор, деб ўйлайман. Ўзим истаган футболчиларни максимал тарзда жамлашга улгурдик. Албатта мураббий янада кўпроғини истайди. Клуб раҳбариятига катта раҳмат.

Ўзаро маслаҳатлашиб, кўпроқ эътиборни ўзбек футболчиларига қаратишга қарор қилдик. Албатта мухлислар ва биз истаган футболчини ҳар доим ҳам таркибга жалб этиш имкони бўлмайди. Масалан, Одил Аҳмедовни ҳам таркибда кўришни истагандик. У билан уч марта кўришиб, гаплашиб олдим. Аммо у ҳозир жамоамиз аъзоси эмас”, -дейди Шота Арвеладзе

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:57, 11.02.2019.
Ўқилди: 12294 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.