Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Миржалол Қосимов: «Аввал ўзимизга муаммо яратиб, сўнгра уни қаҳрамонларча енгиб ўтдик»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичи доирасида АГМК Олмалиқда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилиб, иродали ғалабани (4:2) қўлга киритди. Учрашувдан кейин Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Очиғини айтсам, жуда қийин ўйинни ўтказдик. Русчасига айтганда: "Ўзимизга ўзимиз муаммо яратиб, сўнгра қаҳрамонларча вазиятдан чиқиб кетдик". Бунга шунга ўхшаш вазият кузатилди. Ўз шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди.

Рақиб ҳақида эса фақат яхши фикрларини айтишим мумкин. Жамоа ОФК кубогида доимий равишда иштирок этади. Футболчилар етарли халқаро тажрибага эга.

Биз Дубайдаги мавсумолди ўқув-машғулот йиғинида ҳам тўлиқ таркиб билан йиғилмадик. Шунга қарамай, футболчилар жамоавий ўйин намойиш қилишди ва биз керакли натижага эришдик.

Муҳим ўйинчи алмаштиришни амалга оширдим? Меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганидан кейин ўйиннинг боришини ўзгартиришни истадим ва майдонга икки ҳужумчини туширдим. "Иккинчи қават"даги ўйинга кўпроқ аҳамият қаратишни сўрадим. Ғалабани ўз томонимизга оғдирганимиздан хурсандман.

Кейинги ўйингача кўп вақт қолмади. Эртага ўйинни қайта кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз. Ҳали ҳеч бир футболчи 100 фоизга тайёр. Жамоа ўйиндан ўйинга кучайиб боради.

Ўтказиб юборилган голларда ким айбдор? Фақат ҳимоячилар ва дарвозабонни айбламаган бўлардим. Бутун жамоа концентрацияни йўқотди ва бу бизга қимматга тушиши мумкин эди. Бундай ўйинларда тезкор ўтказиб юбориш керак эмас. Бугун эса ўйиннинг боришини ўзгартириш учун ўзимизда куч топдик.

Легионерлар? Костич кейинга ўйингача тикланишга улгуради. Лекин ҳали аниқ эмас. Марко Зочевич кейинги ўйинда майдонга тушмаслига аниқ.

Жасур Хасанов — жуда тажрибали футболчи. У халқаро ўйинларда кўп майдонга тушган. Бугун у ўз ортидан жамоани етаклади. Голнинг қандай урилиши эса — оёқ билан ёки бош билан — аҳамиятга эга эмас. Муҳими — гол урдик.

Мухлислар ҳам стадионга чиройли голларни кўриш учун келишади. Келаси ўйинда ҳам тактика орқали керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Вақтимиз кам, аммо бошқа иложимиз йўқ. Футболчилар тактик кўрсатмаларни бажаришга қодир эканликларини исботлашди.

Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", — деди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-istiklol.tj
Киритилди: 10:25, 13.02.2019.
Ўқилди: 5318 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.