Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистон U-19 нинг рақиблари маълум

Баҳо:
+ | -
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.   Қуръага кўра Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.   "В" гуруҳида эса Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари жой олишди. "А" гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада бўлиб ўтса, "В" гуруҳи вакиллари Вьетнамда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 26-30 апрель кунлари ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Осиё чемпионатида ушбу жамоалар Шимолий Корея, Япония, Хитой ва Тайланд терма жамоаларига қўшилиб, иккита гуруҳ ҳосил қилишади. 
Тайландда бўлиб ўтадиган U-19 аёллар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати 2-саралаш босқичи

"А"  Австралия Ўзбекистон Мьянма Непал   "B"  Жанубий Корея Вьетнам Эрон Ливан
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:28, 13.02.2019.
Ўқилди: 4751 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик