Сўнгги пайтларда Ванда Нара ва Икарди билан боғлиқ можаролар кўпайиб қолганди. Аммо охиргиси ҳаммасидан ошиб тушди.
“Сoronamagazine” нашрининг ёзишича, Ванда Нара Икардининг жамоадоши Марсело Брозовични кўз остига олган. У 2018 йилда хорватиялик футболчига ўзининг эҳтиросли суратларидан бирини жўнатган, кейин эса Икардининг рухсатисиз Брозович билан учрашган. Хотинининг оёқ олиши ўзгарганини сезган Икарди эса унинг жамоадоши билан муносабатларини пайқаб қолган ва Брозович билан жанжаллашган. “Интер”нинг хорватиялик бошқа бир аъзоси Иван Перишич эса ҳамюртини ҳимоя қилган. Икарди айни дамда нима қилишини билмай ғазабда.
Катта эҳтимол билан энди Икарди бошқа агент излашга тушади. Маълумотларга кўра, Ванда Наранинг ўрнини Мино Райола эгаллаши мумкин.