Наманганнинг “Навбаҳор” клуби россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
“Иван Соловьёв “Навбаҳор”нинг Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиб, жамоа мураббийларида яхши таассурот қолдирди”, дейилади клуб хабарида.
Маълумот ўрнида, Иван Соловьёв 1993 йилнинг 29 мартида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Динамо” (Москва), “Зенит” (Санкт-Петербург), “Амкарь” (Пермь), “Факел” (Воронеж), “Динамо” (Санкт - Петербург) ва Финляндиянинг “Лахти” (Лахти) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни Россиянинг “Сочи” жамоаси таркибида ўтказган.