“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Атлетико”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“20 кун. Чақириқга тайёрланишга, яшашга ва барчамиз бирдам бўлиб ғалаба қозонишимизга 20 кун вақт бор. Охиригача курашамиз”, – деб ёзади италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, “Ювентус” – “Атлетико” жавоб учрашуви 12 март куни бўлиб ўтади.