Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Барчани бугунги Суперкубок олдидан ўтказиладиган тадбирга таклиф этамиз!

Баҳо:
+ | -

Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришгани ҳамда Суперкубок учрашуви олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани ушбу марказда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Режага кўра, бугун - 22 февраль куни Миржалол Қосимов ҳам, Андрей Фёдоров ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.

Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоаси бош мураббийи ва етакчи ўйинчилари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани соат 17:30да бошланади. Мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” бош мураббий ва етакчилари иштирокидаги матбуот анжумани эса соат 18:00да бўлиб ўтади. Анжуманга барча турдаги ОАВ ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари ва мухлисларни таклиф этамиз.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига топшириладиган соврин ҳам бугун “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин. Суперкубок соат 15:00дан бошлаб “Самарқанд дарвоза”да суратга тушиш учун ҳозир бўлади. Шунингдек, 23 февраль куни “Пахтакор” стадионида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун Профессионал футбол лигаси ташриф буюрувчиларга бепул чипталар ҳам тақдим этади.
 
Бугунги ўйинолди тадбирга келинг, асло афсусланмайсиз!

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:51, 22.02.2019.
Ўқилди: 5207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.