Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Миржалол Қосимов: «Локомотив»дан чўчиётганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага «Пахтакор» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтади. Унда Суперлиганинг амалдаги чемпиони «Локомотив» жамоаси Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоаси билан тўқнаш келади.

Бугун мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Эътиборлиси, мазкур тадбир ўзгача тарзда бўлиб ўтди. Анжуман одатдагидек стадионнинг анжуманлар залида эмас, «Самарқанд дарвоза» кўнгилочар савдо марказида ўтказилди.
 
Тадбирда ҳар икки жамоа бош мураббийлари, футболчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.
 
Анжуманда қатнашган мураббийлар эртага мухлисларни қизиқарли ўйин кутиб турганини алоҳида қайд этиб ўтишди. Дастлаб АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Биз учрашувга тайёрмиз. Стадионга мухлисларни таклиф қиламиз, чунки биз айнан улар учун ўйнаймиз. Стадион тўлиб туриши футболчиларга ҳам куч бағишлайди. Умид қиламизки, биз ўйинда олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.
 
ОЧЛда «Ан-Насср»га қарши ўйинда ёмон ўйин кўрсатмадик. Гуруҳ босқичига чиқишни жудаям истагандик. Аммо бу футбол ва ушбу ўйин ана шундай ҳолатлар билан қизиқ. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Биз эртанги ўйинда бундан хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушамиз ва ўз мақсадимизга эришамиз. «Локомотив»дан чўчиётганим йўқ. Учрашув осон бўлмайди», – деди АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:20, 22.02.2019.
Ўқилди: 3891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.