Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ла лига. Мессининг «хет-триги» «Барселона»га иродали ғалабани тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Севилья" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Каталонияликлар ўйин давомида ҳисобда ортда бораётиб, Месси томонидан урилган голлар эвазига ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида "Севилья" қарши ҳужумда ҳисобни очди. Ўнг қанотдан ёрдамга келган Навас деярли яккама-якка вазиятда аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб Лионель Месси супергол билан мувозанатни тиклади. Ракитич чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмадан сўнг аргентиналик футболчи чап оёқда 13 метрлардан тўпни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга тугашига 3 дақиқа қолганида мезбонлар "Барса" ҳимоячиларининг сусткашлигини жазолашди. Жарима майдончасига узатма берилган пайтда каталонияликлар негадир ҳаракатдан тўхтаб қолишди. Сарабия чизиқ устидан тўпни жарима майдончасига қайтарди. Меркадо эса 10 метрлардан дарвозани забт этди.

Иккинчи бўлимда андалусияликлар тўлиқ ҳимояланиб, ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Бу орада уларнинг икки футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳолат ҳам мезбонларга салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Боз устига, "Севилья" посбони Вацлик қўпол хатога йўл қўйди. Томаш ўз дарвозаси олдидан узоқлаштириш чоғида Ракитич тўпни эгаллаб олиб, ўнг қанотдаги Усмонга пас берди. Дембеленинг узатмасини қабул қилган Месси 14 метрлардан ўнг оёқда зарба бериб, дарвозанинг юқори бурчагини ишғол қилди.

Ниҳоят ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда "кўк-анорранглилар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Захирадан майдонга тушган Аленья 20 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегдию, рекошет ҳолатда Мессини яккама-якка вазиятга "чиқариб" юборди. Лео тўпни дарвозабоннинг устидан осонлик билан ошириб қўйди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишди. Аммо меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширишга муваффақ бўлишди. Мессининг ажойиб узатмасидан кейин уругвайлик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди.

Шу тариқа, "Барселона" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 57тага етказиб, 2-ўриндаги "Атлетико" 10 очкога илгарилаб кетди. "Матрасчилар" тур баҳсини эртага "Вильярреал"га қарши ўтказади. "Барса"ни эса келаси ҳафтада "Реал"га қарши иккита ўйин кутиб турибди.

Ла лига, 25-тур.
«СЕВИЛЬЯ» - «БАРСЕЛОНА» - 2:4 (2:1)
Голлар: 1:0 – 22 Навас, 1:1 – 26 Месси, 2:1 – 42 Меркадо, 2:2 – 67 Месси, 2:3 – 85 Месси, 2:4 – 90 Суарес.
Севилья – Вацлик, Меркадо (Васкес, 51), Гомес, Кьер, Вебер (Амаду, 58), Банега, Навас, Рог (Меса, 62), Сарабия, Промес, Бен-Йеддер.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 46), Альба, Видаль (Дембеле, 46), Ракитич, Бускетс, Коутиньо (Аленья, 79), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Пике (38), Рог (49), Вебер (57), Васкес (70), Кьер (80), Сарабия (83), Меса (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 23.02.2019.
Ўқилди: 6147 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.